UZ

Сўнгги янгиликлар

10:11Италия термасини бошқаришга асосий номзод маълум  0 09:45Клоппнинг икки нафар собиқ ёрдамчилари “Манчестер Сити“ билан шартнома имзолади  1 09:18He we go! “Ливерпуль“ ёзнинг энг катта трансферини ҳал қилди  1 08:51Клаудио Раньери қарорини маълум қилди  2 08:23Суперлига. 12-тур ҳакамлари маълум  0 07:55Расман: Жоб Беллингем — “Боруссия Д“ футболчиси  1 07:20Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонган ва мухлислар маза қилган учрашувдан СУПEРГАЛEРEЯ  5 06:50Ўртоқлик учрашуви. Англия тарихда илк бор Африка терма жамоасига мағлуб бўлди  2 06:00Шавкат Мирзиёев футболчиларга BYD совға қилди  4 02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  3 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  4 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  9 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  22 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  15 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  13

Бошкович: "Ёмон ўйнадик деб айта олмайман, кейинги ўйинга тайёргарликни яхши кайфиятда давом эттириш керак" Янгиликлар

Бошкович: "Ёмон ўйнадик деб айта олмайман, кейинги ўйинга тайёргарликни яхши кайфиятда давом эттириш керак"

"Сўғдиёна" бош мураббийи Иван Бошкович Ўзбекистон Суперлигаси 1-тури доирасидаги "Нефтчи" (1:2)га қарши уйдаги ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Кўрганингиздек қизиқарли ўйин бўлди. Албатта, ютқазиш ёқимсиз ҳолат ва биз кўпроғини кутгандик. Рақибнинг ким бўлиши фарқи йўқ, ўйинчиларимда яхшироқ ўйнаш учун куч борлигига ишончим комил.

Кўплаб вазиятлар яратдик, улардан фойдаланишда эса оқсадик. Футбол голлар учун ўйналади. 2та гол ўтказиб юбордик, уларни таҳлил қиламиз. "Нефтчи" вазиятлар яратди ва тартибли ҳаракат қилди, бизга эса омад кулиб боқмади.

Кеч гол киритдик ва рақибга яна босим ўтказиш учун вақт етмай қолди. Умуман олганда, жамоа ўйини ёмон бўлди деб айта олмайман. Индивидуал томонлама бироз заифроқ ўйнадик.

Кейинги ўйин беш кундан сўнг бўлиб ўтади. Яхши кайфиятда тайёргарликни давом эттириш керак деб ўйлайман. Бу биринчи ўйин ва атиги уч очко. Ҳозирча кимда қандай куч борлигини билиб бўлмайди", — деди жиззахликлар устози.

Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика