UZ

Сўнгги янгиликлар

10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  6 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  3 10:04"Интер Майами" Албанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчини олиб келмоқчи  4 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  3 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  1 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  6 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  5 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  22 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  2 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  3 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  8 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0

Бошкович "гап ёшда эмаслиги"ни исботлаяпти Янгиликлар

Бошкович "гап ёшда эмаслиги"ни исботлаяпти

Сайтимиз журналисти Фахриддин Рўзиев Тошкент клубининг охирги ўйинлари ҳақида ёзди.

"Бунёдкор"нинг олдинги устозлари таркибнинг тажрибасизлиги ҳақида кўп гапиришарди. Бошкович эса гап ёшда эмаслигини амалда исботлади. Черногориялик мутахассис 1 млн сўмга ўйнайдиган йигитчалар билан лиганинг молиявий жиҳатдан энг бақувват клубини ҳам ютиб қўйяпти. 




"Навбаҳор" мағлуб қилинган баҳсда 6 нафар 20 ёшга кирмаган "қалдирғоч" майдонга тушди. Уларнинг барчаси "Бунёдкор" академиясининг меваси бўлиб, 1 йил олдин ҳеч ким танимасди.



Шуниндек, Умид Султонов ҳақида алоҳида гапириш керак. 2003 йилда туғилган футболчи Шуҳрат Мақсудов томонидан кашф қилинган эди. Хоразмлик вингернинг потенциали ростан ҳам жуда юқори. 



Нима билан боғлиқлигини билмайману, Умид расмий ўйинларда ўзини кўрсатолмаётган эди. Бошкович ёки Абдуҳамид Қодиров Султоновнинг тилини топган кўринади, дарҳол жамоанинг энг фойдали аъзосига айланди.

1. "Олимпик" билан дурангни таъминлаган пенальтини у ишлаганди.

2. "Навбаҳор"га қарши ўйиннинг охирги дақиқасидаги "11"ни ҳам у ишлади.

3. Бекободдаги баҳсда "Бунёдкор"га 3 очко кетирган голни уриб кетди.

Бу йигитча "портловчилик" хусусиятига эга. Бир лаҳзада ўйин тақдирини ўзгартириб юбориши мумкин. Масалан, юқорида саналган 3та ҳаракат "Бунёдкор"га 5 очко келтирди...", — дейилади "Футбол АНАЛИЗИ" каналида.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика