UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  54 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  1 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  6 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  4 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  18 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  3 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  5 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  40 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

Бошидан оғир жароҳат олган Рауль Хименес қачон сафга қайтиши маълум Янгиликлар

Бошидан оғир жароҳат олган Рауль Хименес қачон сафга қайтиши маълум

“Вулверхэмптон” устози Нуну Эшпириту Санту ҳужумчи Рауль Хименеснинг ҳолати ҳақида гапирди.

Унинг сўзларига кўра, форвард кутилганидан анча тез соғаймоқда ва жорий мавсум охирларида майдонга қайтиши мумкин.

“Раулнинг тикланиши яхши кечмоқда. У кундан-кунга жиддий қадамлар ташламоқда. Хименеснинг прогрессидан нафақат мен, балки бутун тиббиёт ходимлар ҳайратда. У сафимизга соғлом ҳолда қайтишини истаймиз, у жамоа учун жуда муҳимдир. Ҳатто, унинг базада шунчаки машғулот ўтказиши ҳам жамоавий руҳни кўтармоқда”, дейди Санту.

Рауль 2020/21 йилги мавсум “бўрилар” сафида 11 ўйинда қатнашиб, 3 та гол урди. У АПЛ 10-туридан ўрин олган “Арсенал” (2:1)га қарши баҳсда Давид Луис билан тўқнашиши оқибатида бошидан оғир жароҳат олиб, майдонда хушини ёқотган ва кейинчалик жарроҳлик столига ётқизилганди. 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика