UZ

Сўнгги янгиликлар

12:53Азар дебюти ҳақида фикр билдирди  0 12:44Olamsport: Бугун ЖЧда жанг қиладиган боксчиларимиз, юнон-рум курашчимиз ЖЧ финалига чиқди ва бошқа хабарлар  0 12:36Гвардиола: "Эй, "Ливерпуль". Сен чемпионсан, табриклайман"  8 12:15Жейми Каррагер айни дамда дунёнинг энг яхши жамоасини айтди  6 11:55"Барселона"даги мактаб ўқувчиси ажойиб натижа қайд этди  9 11:31Почеттино: "Бекхэм "Тоттенхэм" футболчисига айланиши мумкин эди"  2 11:21Касбидан роҳат олаётган Алимурод Мамадаминов 61 ёшда!  0 11:16Неймар: "Мухлисларни тўғри тушунаман"  5 10:56Бугун футбол. "Локомотив" - "Металлург"  11 10:49"Манчестер Юнайтед" қишда "Реал"нинг асосий футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  2 10:39Голландия чемпионати. "Аякс" - "Херенвен" 4:1  1 10:32Туркия Суперлигаси. "Газиантеп" - "Бешиктош" 3:2  0 10:25"Норвич" бош мураббийининг "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақидаги ажойиб фикрлари  11 10:20ЛаЛига. "Барселона" - "Валенсия" 5:2  2 10:10А Серия. "Интер " - "Удинезе" 1:0  0

Бош вазир томонидан ўтказилган йиғилишда ЎФА фаолияти танқид қилинди Янгиликлар

Бош вазир томонидан ўтказилган йиғилишда ЎФА фаолияти танқид қилинди

Бугун Вазирлар Маҳкамасида юртимиз спортидаги мавжуд муаммолар, Токио-2020 Олимпиадасига тайёргарлик масалаларига бағишланган селектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Бу ҳақида Olamsport.com сайти хабар бермоқда. 

Ёдингизда бўлса, 15 май куни Миллий олимпия қўмитасида навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилган эди. Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов бошқарган ўша йиғилишда миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов ўз лавозимидан озод этилганди. 

Абдулла Арипов танқидий руҳда ўтган ўша йиғилиш якунида бир ҳафтадан сўнг федерация раҳбарлари билан Вазирлар Маҳкамасида учрашишини айтганди. Бугун ўша белгиланган муддат етиб келди ва айтилган манзилда МОҚда бошланган йиғилишнинг иккинчи қисми бўлиб ўтди. 

Olamsport.com cайтига маълум бўлишича, йиғилишда асосан олимпия оиласига мансуб спорт федерациялари раҳбарлари иштирок этган. Бош вазир миллий олимпия қўмитаси фаолияти, спортчиларимизнинг Токио-2020 Олимпиадаси лицензиялари йўлидаги кураши ва бошқа қатор масалаларни кескин танқид остига олди. 

Жумладан, Абдулла Нигматович Олимпиадага бир йилдан сал кўпроқ вақт қолган бир пайтда бор йўғи иккита лицензия қўлга киритилгани, бундан тўрт йил аввал худди шу вақтда лицензиялар сони 10 тадан ошиқ бўлганини алоҳида урғулади. 

Ўз ўрнида 17 та истиқболли олимпия спорт турлари федерациялари раҳбарлари асосий лицензион турнирлар олдинда эканлиги, Токио-2020 учун камида 100 та лицензия қўлга киритилишини айтишди.    

Бир ҳафта аввал МОҚда ўтган йиғилишда қатор федерация мутасаддилари миллий олимпия қўмитаси томонидан олиб борилган молиялаштириш тизимидан норози бўлишганди.  

Жумладан, Ўзбекистон Rowing & Canoe федерацияси номидан сўзга чиққан Татьяна Маматқулова йиллик тақвимдан ўрин олган мусобақалар, хусусан лицензион турнирларга айнан молия тизими масаласи сабаб юборилмаганидан нолиган эди.

Бугунги йиғилишда Абдулла Арипов федерацияларни марказлашган ҳолда молиялаштириш масаласи миллий олимпия қўмитаси зиммасида қолиши, лекин бу жараён жиддий назорат қилиниши, спортчиларимизнинг йиллик тақвимга киритилган нуфузли мусобақалардаги иштироки таъминланишини айтди. 

Йиғилишда бош вазир Ўзбекистон миллий олимпия қўмитасининг янги раҳбари Рустам Шоабдураҳмоновга бошқарув тизими, кадрлар масаласини қайта кўриб чиқиш вазифасини топширди. 

Селектор йиғилишида Ўзбекистон футбол ассоциацияси фаолиятига ҳам тўхталинди. Абдулла Арипов ассоциация фаолияти қониқарсиз ҳолатда эканлиги, ислоҳотларга муҳтожлигини алоҳида таъкидлади. Бу гаплардан кўриниб турибдики, тез орада Ўзбекистон футбол ассоциациясида ҳам кескин ўзгаришлар рўй беради.

Рейтинг: +128   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг