Бош мураббийсиз ўтган ўйин, ғалаба ва плей офф йўлланмаси. "Шаҳр Ходро" - "Пахтакор" баҳсидан ГАЛЕРЕЯ

Tolibjon Qosimov
24 сен 2020, 14:47
Кеча ОЧЛ Ғарб минтақасида 6-тур беллашувларига старт берилди.

Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси Эроннинг "Шаҳр Ходро" клубини 1:0 ҳисобида мағлуб этди ва "B" гуруҳи ғолиби сифатида плей-оффга йўл олди. Бош мураббий Шота Арвеладзесиз ўтган ва Жалолиддин Машариповнинг голи ғалаба келтирган ўйиндан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Фото: Толибжон Қосимов

Ўйиндан олдин "Пахтакор" футболчилари Covid-19 юқтириб олган бош мураббий Шота Арвеладзени қўллаб-қувватлаб унинг фамилияси ёзилган либосни кўтариб суратга тушишди.


- Гол керак, гол...


- Манааа...


Д.Ҳамдамов: Сув - обиҳаёт...))


- Чинданам шунақа қилдимов)


- Драган, ҳаммаси жойида. Ҳозир боплаймиз.


"Тангалик болалар" фильмида ҳаёл суриб ётадиган Зокир (шоир бола) эсингиздами?)


Ниҳоят, гол уриш вазифаси уддаланди.


Бири пас берди, иккинчиси гол урди.


Жалолиддин Машарипов: "Ўйинларимиз билан гуруҳдан чиқишга лойиқлигимизни исботлай олдик"


"Пахтакор" мураббийи Питер Хюистра: "Бу ўзбек футболининг ҳам ютуғи. Ҳақиқий босим энди бошланади"


Бош мураббий Шота Арвеладзесиз ўтган ва Жалолиддин Машариповнинг голи ғалаба келтирган ўйиндан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Championat.asia