UZ

Сўнгги янгиликлар

16:02Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  1 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  0 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  6 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  2 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  1 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  4 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  7 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   2 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  27 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  1 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  9

Бош менежер Ҳамиджон Актамов вилоят ҳокими қабулида бўлди Янгиликлар

Бош менежер Ҳамиджон Актамов вилоят ҳокими қабулида бўлди

Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси аъзолари 24 январь — 7 февраль кунлари Фарғонада ўқув-машғулот йиғини ўтказди.

Йиғин доирасида кончилар анъанавий “Вилоят ҳокими кубоги” турнирида муносиб иштирок этди.

Бугун, яъни 8 февраль куни “Қизилқум” жамоаси мураббийлар штаби ва аъзолари Навоий шаҳрига етиб олдилар. Навоийликлар учун 12 февралга қадар қисқа муддатли таътил эълон қилинди. 

Фурсатдан фойдаланиб, “Қизилқум” ПФК бош менежери Ҳамиджон Актамов, жамоа хомийлари — Навоий кон металлургия комбинати (бош директори Қувондиқ Саноқулов), “Қизилқумцемент” ҳиссадорлик жамияти (раиси Рустам Айходжаев) раҳбарлари Навоий вилояти ҳокими, вилоят футбол федерацияси президенти Эркинжон Турдимов қабулида бўлишди.

Унда футбол клуби раҳбари Ҳамиджон Актамов жамоанинг янги мавсум олдидан кўраётган ҳозирлиги, галдаги вазифалар ва режалари юзасидан ахборот берди.

Навоийда кучли ва рақобатбардош жамоани шакллантириш йўлида олиб борилаётган ишлар ва яратилаётган шарт-шароитлар бўйича хомийларнинг маълумоти тингланди.

Учрашув охирида вилоят ҳокими Э. Турдимов мухлисларнинг “Қизилқум” жамоасидан умидлари катта эканлигини алоҳида таъкидлар экан, яқин кунлар ичида жамоа аъзолари билан учрашишларини алоҳида билдириб ўтдилар.

Эслатиб ўтамиз, “Қизилқум” жамоаси 12 февралдан Тошкентда йиғилади ва навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига киришади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика