«Боруссия» Жанубий Корея ёшлар терма жамоаси аъзосини сотиб олди

Narzulla Saydullayev
16 июл 2013, 04:35
«Боруссия» кореялик ёш футболчи Рю Син Вуни сотиб олди.
Kicker нашрининг хабарига кўра, Дортмунд клубининг тўртинчи янги футболчиси тахминан 1 миллион еврога сотиб олинди. Клуб спорт директори Михаэл Цорк айнан шу футболчи ҳақида сўнгги пайтларда маълумот бераётганди.

19 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи Жанубий Корея ёшлар терма жамоаси сафида Туркияда бўлиб ўтган ёшлар U-20 ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этди. Футболчи гуруҳ босқичидаги барча учта ўйинда майдонга тушиб Куба ва Португалия жамоалари дарвозасига биттадан гол урди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru