"Боруссия" Хакимининг ижарасини яна бир йилга узайтирмоқчи

Alisher
12 июн 2020, 18:23
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳимоячи Ашраф Хакимини жамоада сақлаб қолмоқчи.

Немис клуби 21 ёшли "Реал" ўйинчисининг ижара муддатини яна бир йилга узайтиришни хоҳламоқда.

Ушбу келишув "қаймоқранглилар" бош мураббийи Зинедин Зиданнинг марокашлик футболчини ортга қайтариш хоҳишига боғлиқдир.

Хакими жорий мавсум Бундеслига доирасидаги 30та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 10та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Bild