

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Жейдон Санчо ёзда бошқа клуб сафига қўшилиши мумкин.
"The Times" нашри хабарига кўра, "Боруссия" раҳбарияти 19 ёшли футболчи борасида муносиб таклиф олса, музокара ўтказади.
Жорий мавсумда Санчо барча мусобақаларда 24 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 12 гол ва 13 та самарали узатма ёздириб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, Жейдоннинг "Боруссия" билан шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар амал қилади.



