Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Реал" ярим ҳимоячиси Нури Шахиннинг трансфер ҳуқуқини тўлиқ сотиб олишни реъжалаштирмоқда, дея хабар бермоқда "Bild".
Шахин 2011 йилда "Реал" билан 6,5 йиллик шартнома тузганю Бироқ испан клубида у ўз ўрнига эга бўла олмади. Кейинроқ у "Ливерпуль" таркибида ҳам фаолият юритди. Бироқ инглиз клубида у ҳеч бир жиҳати билан ёдда қолмади.