"Боруссия" – "Наполи". "Барселона" скаутлари Рейна ва Ройсни кузатишди

Tolibjon Qosimov
30 ноя 2013, 15:55
"Барселона" скаутлари Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи бешинчи туридан ўрин олган икки ўйинга ташриф буюришди.
Дортмунддаги ўйинда каталониялик скаутлар "Наполи" дарвозабони Хосе Рейна ва "Боруссия" ярим ҳимоячиси Марко Ройс ўйинларини кузатишди.

Испания грандининг скаутлари, шунингдек, "Порту" ҳамда "Аустрия" ўртасидаги ўйинга ҳам ташриф буюришган. Бироқ улар айнан қайси футболчиларни кузатиб боришгани номаълум.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru