"Боруссия" - "Манчестер Сити" ўйини Будапештда бўлиб ўтади

Alisher
9 фев 2021, 08:43
Жамоалар Германияда учрашишмайди.

Чемпионлар Лигаси 1/8 финал биринчи ўйин доирасидаги "Боруссия" (Мёнхенгладбах) - "Манчестер Сити" баҳси Будапештда бўлиб ўтади.

Бу ҳақда "шаҳарликлар" матбуот хизмати хабар бермоқда. Ўйин 24 февралда бўлиб ўтади. Жавоб ўйини эса Манчестерда ўтказилади.

Олдинроқ, айнан "Пушкаш Арена"да "РБ Лейпциг" - "Ливерпуль" ўйини ҳам бўлиши тасдиқланган эди.

УЕФАнинг қарорига кўплаб давлатлар, жумладан Германиянинг ҳам янги штамм сабаб Буюк Британия билан авиаалоқани тўхтатиб қўйгани сабаб бўлган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: mancity.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›