"Боруссия" Гюндоғанга ултиматум қўйди ва шартномани узайтиришни талаб қилмоқда

Aslanov Jasurbek
6 янв 2015, 12:11
Дортмунднинг "Боруссия" клуби раҳбарияти ва мураббийлар штаби ярим ҳимоячи Илкай Гюндоғанга ултиматум қўйди.
Хабарларга кўра, Германия терма жамоаси футболчисидан шартномани узайтириш талаб қилинмоқда. Футболчининг клуб билан амалдаги келишуви 2016 йилнинг ёзигача белгиланган. Дортмундликлар Роберт Левандовски ҳикояси қайтарилишини хоҳлашмаяпти. Шу сабабли агар Гюндоған шартномасини узайтирмаса, раҳбарият уни трансферга қўяди.
Эслатиб ўтамиз, Роберт Левандовски "Бавария"га эркин агент сифатида ўтган.

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›