

Меҳмонлар таркибида Жейдон Санчо ва Марко Ройсларнинг марказий учрашувда иштирок этишлари сўроқ остида турибди. Уларда кичик жароҳат бор.
Хабар қилинишича, Санчо борасидаги қарор ўйин олдидан аниқ бўлади. Ройс эса ўйинда иштирок этмаслиги деярли аниқ бўлиб улгурмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Бавария" ва "Боруссия" жамоалари ўртасидаги ўйин эртага Тошкент вақти билан соат 22:30да бошланади.



