"Боруссия" Д мураббийлар штабида ўзгаришлар бўлганини тасдиқлади
29 дек 2023 21:51
Янгиликлар
"Боруссия" Д мураббийлар штабида ўзгаришлар бўлганини тасдиқлади
Нури Шахин ҳамда Свен Бендер "Боруссия" Д мураббийлар штабида иш бошлади.
Улар Эдин Терзичнинг ёрдамчилари сифатида ишлашади. Улар билан шартномалар 2025 йил ёзигача мўлжалланди. Улар 1 январдан иш бошлашади.
"Боруссия" Д Бундеслигада йилни 5-ўринда якунлади. Жамоа 16 турда 27 очко тўплаган.
Шахин бунга қадар "Антальяспор"да фаолият олиб бораётганди. Бендер эса Германия U-17 термасида бош мураббий ёрдамчиси сифатида ишлаётганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар