UZ

Сўнгги янгиликлар

16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  0 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  0 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  2 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  2 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  4 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  4 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  8 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2

"Боруссия Д" 15 ёшли ҳужумчини ЕЧЛ қайдномасига киритади. У турнир рекордини янгилаши мумкин Янгиликлар

"Боруссия Д" 15 ёшли ҳужумчини ЕЧЛ қайдномасига киритади. У турнир рекордини янгилаши мумкин

Дортмунднинг "Боруссия" клуби 15 ёшли форварда Юссуфа Мукокони Чемпионлар Лигаси учун рўйхатдан ўтказмоқчи. Бу ҳақда клуб директори Михаэль Цорк маълум қилди.

Мукоко "B" рўйхатга киритилган. У 20 ноябрь куни 16 ёшга тўлади, шундан сўнг Бундеслига ва ЕЧЛда ўйнаш ҳуқуқига эга бўлади. Агар Мукоко 24 ноябрь куни ўтказиладиган "Брюгге" билан ўйинда майдонга туширилса, Чемпионлар Лигаси тарихидаги энг ёш дебютантга айланади. Амалдаги рекорд Селестин Бабаярога тегишли бўлиб, нигериялик собиқ футболчи "Андерлехт" таркибида турнирда дебют қилганида атиги 16 ёш-у 84 кунлик эди.

Маълумот учун, Мукоко Камерунда туғилган, аммо Германиянинг 20 ёшгача бўлган футболчилардан иборат терма жамоаси сафида 2 та ўйин ўтказишга улгурган.

Мукоко 12 ёшидаёқ 17 ёшлилар жамоасида ўйнар эди. У ҳозир 19 ёшгача бўлган ёшлар чемпионатида тўп тепади. Ўтган мавсум 20 ўйинда 34 та гол урган ўйинчи лиганинг энг яхши тўпурарига айланган эди.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика