

Кеча шу тарзда "Бавария" сафарда "Майнц"га мағлуб бўлди, 1:3. Мюнхен клубининг мағлубияти ортидан дортмундликлар Германия чемпионатида пешқадамликни қўлга олди. Шу орқали "арилар" 11 йил деганда илк марта 29-турдан кейин Бундеслига пешқадами бўлишди.
Сўнгги бора бундай ҳолат 2011/12 йилги мавсумда қайд этилган ва унда жамоа мамлакат чемпиони бўлганди.



