UZ

Сўнгги янгиликлар

21:29Карвахаль ўзига рақобатачи бўлган Трентнинг "Реал"га келгани ҳақида гапирди  0 21:09Давиде Анчелотти "Реал"даги энг ёмон ҳолат ҳақида гапирди  0 20:45Клублар ўртасидаги ЖЧда яна бир Беллингем порламоқда. У "Боруссия" учун инглиз топ клублари таклифларини рад этган  1 20:19Расман: Кепа "Арсенал"га ўтди  0 19:49"Арсенал" қанотни кучайтирмоқчи, лекин Мартинелли қолади  0 19:22"Футбол олами". Қаршида "триллер" рўй берди, "Навбаҳор"дан 6:0, "Бунёдкор"да суперкамбэк  1 19:06"Монако" "Барселона" ҳужумчисини ижарага олди  1 18:38"Арсенал" "Челси" вингери учун таклиф юборди  1 18:10Хаби Алонсо Родригонинг "Реал"даги роли ҳақида гапирди  2 17:43"Атлетико" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  2 17:21"Сурхон" Олмалиқда ОКМКни ожиз қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:05"Насаф" футболчиси легионерга айланмоқда  11 16:46Жамолиддин Раҳматуллаев – Ўзбекистон U-18 терма жамоаси бош мураббийи!  12 16:27Ана холос! Нико Уильямс "Барселона"га ўтмаса, "Реал"га йўл олишини айтди  9 15:59"Челси" собиқ футболчиси фаолиятини 28 ёшида якунлади. Уни Бельгия терма жамоасининг келажаги деб аташганди  2

“Борнмут”да 10 йилдан ортиқ ишлаб, жамоани АПЛга олиб чиққан мураббийи клуб билан хайрлашди Янгиликлар

“Борнмут”да 10 йилдан ортиқ ишлаб, жамоани АПЛга олиб чиққан мураббийи клуб билан хайрлашди

“Борнмут” клуби бош мураббийи Эдди Хау истеъфога чиққанлигини эълон қилди.

42 ёшли мураббийнинг шартномаси ўзаро келишувга кўра бекор қилинди.

Хаунинг жамоа мухлисларига очиқ хати эълон қилинди.

“Мен  футболчи ва мураббий сифатида 25 йил жамоа билан бирга бўлдим. Клуб билан келишиб, шартномамни бекор қилиш мен учун ҳаётимдаги энг қийин қарорлардан бири бўлди.

Ҳар қандай вазиятда ҳам клубга бўлган меҳрим сақланиб қолади. Барчамиз ҳозир клуб янги даражага чиқиш учун ҳаракат қилиши кераклигини тушуниб турибмиз. “Борнмут” доим менинг юрагимда, аммо ҳозир вазиятни ўзгартириш учун энг яхши вақт” дея мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда “Борнмут” клуби матбуот хизмати.

Хау умумий ҳисобда 10 йил давомида (2008-2011, 2012-2020) жамоани бошқарган. 2014/15 йилги мавсумда клуб ўз тарихида илк марта АПЛ йўлланмасига эга чиқди. Жорий мавсум якунига кўра, жамоа турнир жадвалининг 18-поғонасини банд этди ва АПЛни тарк этди. 

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика