Борини «Милан»га 6 млн евро эвазига ўтади

Narzulla Saydullayev
28 июн 2017, 23:45
«Сандерленд» ҳужумчиси Фабио Борини «Милан»га ўтишга яқин.

Бугун футболчи Италияга етиб келади. Эртага тиббий кўрик белгиланган.

«Сандерленд» трансфер учун 6 миллион евро олади. «Милан» сафида ҳужумчи яхши ўйнаса яна бонуслар ҳам тўланиши мумкин.

Боринининг трансфери деярли ҳал бўлганлиги айтилмоқда.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano