Болалар лигасида иккинчи босқич бошланди

Narzulla Saydullayev
20 авг 2015, 13:45
Кеча футбол мактаблари ўртасида Тошкент шаҳар чемпионатида иккинчи босқич баҳсларига старт берилди.

"Пахтакор" тарбияланувчилари "Чилонзор"да "Спартак" жамоалари билан майдонга тушишди. 2002 ва 2001 йилларда таваллуд топган футболчиларимиз рақибларини 4:0 ҳисобида доғда қолдириди. 1999 йил жамоаси эса 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. 2000 ва 2003 йилги жамоалар беллашуви бошқа муддатга қолдирилди.

Клубимизга қарашли БЎСМ-16 эса РОЗК меҳмони бўлди. 2003 йил тарбияланувчилари 1:0, 2002 йилдагилар 5:1 ҳисобида зафар қучишди. 1999, 2000 ва 2001 йилги жамоалар баҳси қолдирилди.

БЎСМ-16 2-турда 22 август куни "Спартак" майдонига сафар қилади. "Пахтакор" эса 2-турда дам олиб, 3-турда 26 август куни "Бунёдкор-А" билан меҳмонда ўйнайди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz