UZ

Сўнгги янгиликлар

02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  10 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   8 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  2 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  4 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   2 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  15 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  9 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  7 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1 20:50Футбол олами. ОКМК ва "Насаф"да мағлубият: Ўзбекистон кубоги 1-тури ҳақида батафсил   0

Болалар футболи: Сирдарё вилояти Республика чемпиони Янгиликлар

Болалар футболи: Сирдарё вилояти Республика чемпиони

«Спорт мактаблари футбол лигаси» Республика финал босқичининг финал учрашуви бўлиб ўтди.

Андижон вилояти Андижон шаҳар Шўрбулоқ даҳасида жойлашган футбол маҳорат мактаби майдонида 2006 йилда таваллуд топган БЎСМ ва ИБЎСМ тарбияланувчилари ўртасида «Спорт мактаблари футбол лигаси» Республика финал босқичининг финал учрашуви бўлиб ўтди.

Маскур финал учрашув курашларга бой, қизғин, жанговор руҳда ва муҳлислар иштирокида қизиқарли бўлиб ўтди. Финал учрашувнинг асосий вақтда жамоалар кучлари тенг келган бўлса, пенальтилар сериасида эса Сирарёликларга омад кулиб боқди ва мусобақа ғолибига айланишди.

Финал

Фарғона - Сирдарё - 1:1 пен 4:5

Голлар: С.Бахрамов 25, И.Умматов 35,

1-ўрин, Сирдарё

2-ўрин, Фарғона

3-ўрин ,Наманган

3-ўрин, Тошкент вил.

Мусобақанинг ёпилиш қисмида турли номинасияларда энг яхши деб топилган футболчиларга, Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ўринбосари Элёр Ғуломов, Андижон футбол ассотсациясининг биринчи вице-президенти Бегзод Каримов, Андижон вилоят футбол маҳорат мактаби директори Насибилло Мадрахимов ва Ўзбекистон футбол ассотсацияси мутахассиси Жахонгир Амиржановлар мусобақа иштирокчиларига диплом, медаль, ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Энг яхши дарвозабон - Абдурахмонов Абдуллох (Тошкент вил.)

Энг яхши тўпурар - Мухаммадхўжаев Саидаъзам (Наманган)

Энг яхши ўйинчи - Саидахмедов Билолдин (Фарғона)





Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика