UZ

Сўнгги янгиликлар

09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  2 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  12 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  0 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  0 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   1 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  10 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   2 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  15 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  8 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  5 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0

Болалар футболи. Самарқандда "Амир Темур", Фарғонада "Ал Фарғоний" номидаги мусобақалар ўтказилади Янгиликлар

Болалар футболи. Самарқандда "Амир Темур", Фарғонада "Ал Фарғоний" номидаги мусобақалар ўтказилади

Шундай мусобақалардан бири Самарқанд шаҳрида 2008 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон тарихий сиймо ва қаҳрамонларга, улуғ аллома ва қомусий олимларга бой ўлка. Ўзбекистон футбол Ассоциацияси юртимиз ёшларини тарихий шахслар, аллома ва буюк сиймолар билан яқиндан таништиришна улар номи билан ўтказиладиган турли мусобақалар орқали амалга оширишга қарор қилди.

Шундай мусобақалардан бири Самарқанд шаҳрида 2008 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасида бўлиб ўтади. Самарқанд футбол Ассоциацияси билан ҳамкорликда илк маротаба ташкил этиладиган "Амир Темур" Кубоги мусобақаси баҳонасида тарихий Моварауннаҳр пойтахтига ташриф буюрадиган иштирокчилар  Амур Темур сиймоси ва Темурийлар авлодлари билан яқиндан танишадилар.

2007 йилда таваллуд топган футболчилар эса "Олтин водий" дастури асосида Фарғонада "Ал Фарғоний" Кубогида чемпионлик учун баҳс олиб борадилар. Бу мусобақа Фарғона футбол Ассоциацияси билан ҳамкорликда ташкил қилинмоқда.

2006 йилда таваллуд топган футболчилар Амир Темур таваллуд топган Қашқадарё ўлкасида чемпионлик учун кураш олиб борадилар. "Воҳа Кубоги" деб ном олган мусобақа "Насаф" ва Қашқадарё футбол Ассоциацияси билан ҳамкорликда ўтказилади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов ҳар йили Наманганганда "Odil Cup" мусобақасини ўтказиб келар эди. Жорий йилги мусобақа ЎФА ва Россиянинг “Детская футбольная лига” (ДФЛ) ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этилади. Мусобақа ғолиби ДФЛнинг энг катта лойиҳаларидан бири бўлган "Большие звезды светят малым" мусобақасида ихтиёрий иштирок этиш имкониятига эга бўладилар. Мазкур турнир Наманган вилояти футбол Ассоциацияси билан биргаликда ташкил этилади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика