

Ушбу мусобақанинг ярим финал баҳсларида “Спартак” жамоаси “Пахтакор” жамоасидан устун келган бўлса, “Одил Жуниор” жамоаси “Бунёдкор”ни мағлубиятга учратди.
3 июнь куни Бунёдкор стадионида “Спартак” “Одил Жуниор” билан финал баҳсида майдонга тушади. “Пахтакор” жамоаси эса 3-ўрин учун “Бунёдкор” билан куч синашади.
Мусобака иштирокчилари тадбирдан сунг Real Madrid Foundation Clinic лойиҳасининг очилиш маросимида иштирок этадилар. Тадбир соат 19:00да "Бунёдкор" стадионида бошланади.



