UZ

Сўнгги янгиликлар

16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  3 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:44ПРО-Лига. Турнинг марказий учрашуви асосий таркиблари маълум  2 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  4 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  3 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  5 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4

Бокс. Санжар Турсунов Олимпиадага муносиб спортчими? Янгиликлар

Бокс. Санжар Турсунов Олимпиадага муносиб спортчими?

Бокс билан солиштирилса, мухлислар ҳар доим футболга нисбатан адолатсизлик қилишади.

Ундаги ютуқларни инкор қилмоқчимасман, ҳеч ким қилолмайди. Фақат шуни тушуниш керакки, иккаласининг ОАВда ёритилиши орасида ер билан осмонча фарқ бор (ўзи бу борада спортнинг ҳеч қайси тури ўзбек футболи билан баҳслашолмайди). Футболда барча танқид қилинади, ундаги камчиликлар (ПФЛ регламентидан тортиб терма жамоагача) доимий равишда тилга олинади. Бокс журналистикасида эса танқидий жанр йўқ, бўлса-да учратмаган эканман. 

Қизиқ воқеа: Боксни ёритадиган дўстим бир ҳамюртимизнинг мағлубияти тўғрисида хабар чоп қилганида рингга рақибини "ғажийдиган" кайфиятда чиқадиган спортчи янгиликни олдириб ташлашга ҳаракат қилганди. Очиғи, мағлубиятини оммадан яширишга уринган боксчини кўриб, кулгим қистади ва танқидлар билан яшайдиган футбол аҳлига яна бир бор қойил қолдим.

Хуллас, спортнинг исталган турида камчиликлар футболникидан ортиқ бўлса борки, кам эмас. Шунчаки, аудиторияга қизиқ эмаслиги учун ёритилмаса керак. 

"Screenshot"да Бектемир Мелиқўзиев нокаутга учраган жангнинг видеолавҳасига ёзилган изоҳлар акс этган

Хабарингиз бор, еврофутболда ҳам Coca Cola Суперлигасида танаффус юзага келган. Фурсатдан фойдаланиб, барчанинг эътиборида турган Токио Олимпиадасига тўхталишга қарор қилдим.

Ўзбек бокси Рио Олимпиадасида фурор кўтаргач (3 та олтин, 2 тадан кумуш ва бронза), бўлажак турнирлар фаворитига айланди. Бу кейин жаҳон ва қитъа чемпионатларида ўз тасдиғини топди. Токиога йўл олган делегациямиз таркибида ҳам асосий умид чарм қўлқоп усталарига боғланди. Ёзги олимпия ўйинларига йўл олган Марат Қурбонов шогирдлари рўйхати билан танишинг:

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров

-57 кг: Миразизбек Мирзахалилов

-63 кг: Элнур Абдураимов

-69 кг: Бобоусмон Батуров

-75 кг: Фанат Қаҳрамонов

-81 кг: Дилшод Рўзметов

-91 кг: Санжар Турсунов

+91 кг: Баҳодир Жалолов

Афсуски, эркаклар орасида боксчиларимиз иштирокини бошлаб берган Санжар Турсунов илк уринишидаёқ мусобақани тарк этди. Терма жамоамизнинг зафарли юришларига ўрганиб қолган эканман. Яқинда 23 ёшга тўладиган атлетнинг мағлубияти қаттиқ таъсир қилди ва муваффақиятсизлик сабабини ўрганишга ҳаракат қилдим. 

Бироз қийин бўлди. Юқорида футболдан бошқа спорт турларида етарли билимга эга эмаслигимни тан олгандим. Шу туфайли 3 йиллик архивни ўрганиб чиқишга мажбур бўлдим. Ва якуний хулоса оғир бўлди. Билдимки, Санжар Турсунов ўз вазнида юртимизнинг энг кучли спортчиси эмасмиш, ҳатто ҳеч қачон энг зўри бўлмаган.

Диққат қилинг! Ўтган йилнинг ноябрь ойида ўтказилган мамлакат чемпионатида 91 килограммгача бўлган вазн тоифасида Мадиёр Саидраҳимов тенгсиз деб топилганди. Турсунов финал баҳсида имкониятни бой берган. Саидраҳимов финалдан кейин шундай деганди: 

"Мақсадим ғолиб бўлиш эди. Мана эришдим. Турсуновни енгдим. Ўзимни биринчи эканлигимни ҳис этдим. Бу ўзгача туйғу экан. Олимпиадага бориб, юрт байроғини баланд кўтариш ҳар бир спортчини орзуси. Агар мураббийларим менга ҳам имконият беришса, ишончларини оқлайман".

Бироқ, Турсунов бу мағлубиятга қадар Олимпиада лицензиясини нақд қилиб бўлганди. Аниқроқ айтсак, у йўлланмани 2020 йилнинг март ойида Иорданиянинг Амман шаҳрида ўтказилган Осиё/Океания боксчилари учун Токио-2020 Олимпиадасига лицензия тақдим этувчи мусобақада ютиб олган. Бир қарашда барчаси тўғридек. Лекин...

Лекин, шу ўринда ҳақли савол туғилади. Турсунов лицензион турнирга бориш учун ҳақли эдими? Мураббийлар штаби уни қайси критериялар асосида танлаган? 

Келинг, ўзимиз учун жавоб олишга ҳаракат қилиб кўрайлик: Аммандаги мусобақага қадар ўтказилган турнирларга назар соламиз. 2019 йилнинг октябрь ойида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида фарғоналик Жамшиджон Абдуллаев тенгсиз бўлган. У ярим финалда айнан Турсуновдан кучлироқлигини исботлаганди. Бироқ, мураббийлар лицензион мусобақа Абдуллаевни ёки финалнинг 2-иштирокчисини эмас, Санжарни олиб кетишган.

Тўғри, Турсуновнинг халқаро майдондаги натижаларини инкор қилолмаймиз. Лекин, юқорида айтганимдек, Санжар лицензион мусобақа олдидан ҳам, ҳозир ҳам Ўзбекистонда энг кучли эмасди. Ҳар ҳолда, мамлакат чемпионатида қайд этилган натижалар шуни кўрсатяпти. Бугун Марат Қурбонов бошчилигидаги мураббийлар штаби Аммандаги турнир учун Турсунов танланганига унинг халқаро майдондаги ютуқларини кўрсатиши мумкин. Аммо, жаҳон ва қитъа чемпионатларига Санжарни рингда енгган Мадиёр ёки Жамшид олиб кетилса, натижа янада яхшироқ бўлиши мумкин эди. Буни ҳеч ким инкор қилолмайди...

Сўзимиз охирида мазкур ҳолатни футбол мисолида тасаввур қилиб кўрамиз. Хабарингиз бор, "Пахтакор" мамлакатнинг амалдаги чемпиони. Шунга қарамай, футбол раҳбарлари ОЧЛда "шерлар" ўрнига "Қизилқум"нинг иштирокини истаб қолса... Бўлди, тўхтаймиз. Мен бунақа майнавозчиликни тасаввур ҳам қилолмас эканман. Омон бўлинг!

P.s. Юқоридаги фикрларнинг барчаси шахсий. Қўшилмаганларнинг қўшилмасликка ҳаққи бор. 

Олимпиада. Стартдан олдинги мағлубият ёхуд МОҚнинг мантиқни "йиғлатган" қарори (ФР блоги)

Муаллиф :
Рейтинг: +94   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика