UZ

Сўнгги янгиликлар

20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   0 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  1 20:00Футзал. Ўзбекистон - Вьетнам 0:1 (матнли трансляция)  27 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  11 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  4 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  1 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   1 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  3 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  3 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  21 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  1 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  3 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  4 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  12

Бобурбек Йўлдошев: "Қизилқум"да ўтказган мавсумимдан афсусланмайман" Янгиликлар

Бобурбек Йўлдошев: "Қизилқум"да ўтказган мавсумимдан афсусланмайман"

Якунланган мавсум "Қизилқум" Суперлигада 5-ўринни эгаллади.

Аслида жамоа совринли ўринлар учун курашганди. Афтидан, янги мавсум олдидан жамоада ўзгаришлар амалга ошадиган кўринади.

Жамоада тўп тепган тажрибали ҳимоячи Бобурбек Йўлдошевнинг "Қизилқум"даги фаолиятидан қанчалик кўнгли тўлди? Янги мавсум олдидан жамоада қоладими? Шулар юзасидан унинг фикрларига қулоқ тутдик. 



- Суперлига-2022 мавсумидан олган таассуротларингиз қандай?

- Мавсум аслида ёмон бўлгани йўқ. Ҳамма гувоҳи бўлди, охирги турларга қадар ўткинчи ўйинлар ўтказилмади. Айтайлик, чемпионлик номи ҳам сўнгги турга келиб аниқланди. Шундан ҳам билиш мумкин, Суперлиганинг якунланган мавсуми жуда қизиқарли ва муросасиз кечди. 

- Мавсум шахсан ўзингиз учун қандай хотиралар билан ёдда қолди?

- Ёмон эмас. Лекин яхши ҳам эмас. Ўзим кутганчалик бўлгани йўқ. Мен бундан кўпроғини кутгандим. 

- Жамоада қоласизми?

- Ҳозирча бу борада бирор нарса дея олмайман. Шартномам 20 декабрь куни якунланади. Қолганини вақт кўрсатади. 



- "Қизилқум"нинг мақсади жиддийлиги учун шу клубни танлаганингиз ҳақида айтгандингиз. Ушбу жамоага ўтишингиз сиз учун нотўғри қарор бўлмадими?

- Қарор қабул қилиб бўлинганди. Буни ортга қайтаришнинг иложи йўқ. "Қизилқум"да ўтказган мавсумимдан афсусланмайман. Ўйлашимча, жамоа мавсумни ёмон ўтказгани йўқ. Шу сабаб бундан кўп ташвишга тушишга ҳожат йўқ. 

- Суперлиганинг бошқа жамоаларидан таклифлар борми?

- Албатта, таклифлар бор. 

- Сизни легионер сифатида ҳам кўриб қолишимиз мумкинми?

- Ҳа, албатта легионер сифатида фаолиятимни бошқа чемпионатда давом эттиришим ҳам мумкин. Олдиндан бир нарса дейиш қийин.

- ЖЧ-2022да қайси жамоаларга мухлислик қиляпсиз?

- Мазкур мундиалда Бразилия ва Англия терма жамоаларига мухлислик қиляпман.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика