UZ

Сўнгги янгиликлар

18:55ЖЧ-2022. Нидерландия - Қатар: Босимдан қутилган мезбонлар ўз кучини кўрсата оладими?  0 18:54Миллатлар Лигаси финали 2023 йил Нидерландияда бўлиб ўтади  0 18:37"Ювентус" раҳбарияти, шу жумладан, президент Аньелли ҳам истеъфога чиқди  0 18:19Неймар: "Каземиро аллақачон дунёнинг энг яхши таянч ярим ҳимоячисига айланиб бўлган"  1 18:02Расмий хабар: "Қизилқум" Лазаревич ва 20 нафар футболчи билан шартномани бекор қилди  16 17:54Португалиянинг Уругвайга урган биринчи голида Роналду тўпга тегмаган. Бу датчик ёрдамида аниқланди — ФИФА  14 17:35"Арсенал" собиқ ҳимоячиси Коло Туре "Уиган" бошқарувини қўлга олди  0 17:17Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 16:59Ҳарри Кейн ва Альфонсо Дэвис "Реал" шорт-листида  4 16:37Кудус – ЖЧдаги ғалаба дублини қайд этган "Аякс"нинг ганалик абжир йигити. У билан яқинроқ танишиш вақти келди  5 16:35ФИФА Германия футбол ассоциациясини жаримага тортади  11 16:13Конрад Лаймер "Бавария" аъзосига айланишга яқин  0 15:51Сков Ольсен Европа грандлари нигоҳида  1 15:39Эрон футболчиларининг оила аъзолари мамлакат ҳукумати таҳдидига учради  21 15:19Португалия – Уругвай ўйинида майдонга югуриб чиққан мухлис LGBT'га алоқадор эмас  24

Бобур Зуҳриддинов: "Ўйлаган режаларимиз қисман амалга ошди" Янгиликлар

Бобур Зуҳриддинов: "Ўйлаган режаларимиз қисман амалга ошди"

Про лига 19-туридан ўрин олган “Машъал” – “Андижон (0:0) ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар мураббийи Бобур Зуҳриддинов иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугун жамоамиз футболчилари 200 фоиз куч билан ҳаракат қилишди. Айтайлик, биринчи бўлимда  бизда хато ва камчиликлар кузатилди. Танаффусдан кейин ташаббус биз томонга ўтди. Захирадан майдонга тушган футболчилар ўйинни кучайтирди. Гол уришимиз бўлган вазиятлардан фойдалана олмадик. Биринчи бўлимда бизга, иккинчи таймда меҳмонларга омад кулиб боқди.

- Микола Агапов ўйин давомида кўп хатога йўл қўйди. Бунга фикрингиз қандай?

- Биз айнан шу масалада ишлаяпмиз. Аслида Микола ажойиб футболчи ва потенцияли юқори. Бироқ унга совуққонлик етишмаяпти. Шу сабабли машғулотларда у билан ишламоқдамиз.

- Молочко захира олинди. Унга охиригача имконият берилса яхши бўлармиди...

-  Молочкони захирга олишимизга сабаби бу ўйин режамизда бор эди. Биз унга 60 дақиқалик режа қилган эдик. Молочкодан ташқари бизда Саид Ғуломов ҳам бор. у ўйинни кучайтириши керак эди. 

- Худоёрхон Сагдуллаев мавсум бошидан бери ўйинида ўсиш кузатилмоқда. Шунга қарамай, у захирадан майдонга тушмоқда.

-  Унда ҳам худди Агаповдаги ҳолат мавжуд. Биз мураббийлар штаби унинг ҳам потенциалини юқори баҳолаймиз. Захирадан майдонга тушаётганига келсак, бу ўйинга бўлган режага боғлиқ. Бугун ҳам у иккинчи бўлимда ўйинни кучайтириши керак эди ва шу сабабли захирадан майдонга тушди.

-  Айтингчи, бугун жамоа хато қилдими ёки сиз?

-  Бугун мен ёки жамоа хато қилди демайман. Жамоада бутун мураббийлар штаби ишлайди. Қарорни биргина ўзим қабул қилмайман.  Бугун мураббийлар хато қилди демайман. Ўйлаган режаларимиз қисман амалга ошди. Футболчилар ҳам хато қилди демайман.

-  Кўриниб турибдики, бугун асосан сиз майдон четида футболчиларга кўрсатма бердингиз. Жамоада мураббий ўзгардими?

-  Дилявер акани озгина мазаси йўқ эди. Натижада, ўйинга 3 кун қолганида қўшилди. Бунга қадар мен ёрдам бериб тургандим. Ҳозир биз биргаликда иш олиб бормоқдамиз.

-  "Машъал" биринчи ва иккинчи давра баҳсларида "Андижон"га ютқазганди. Бугун жамоа ўйинида ўзгариш кўзга ташландими?

-  Бундан аввалги ўйинда ҳам “Машъал” ёмон ўйнамаган. Унда мен U-19 жамоасида ишлаётгандим. Айтайлик, аввалги баҳсда “Машъал” қайсидир жабҳада рақибга ютқазди, демаган бўлардим. “Андижон” ҳам аввалги беллашувда яхши ўйнаганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
24 сен 23:30:00
Жураев6566
Сугдиёнага кайт.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика