UZ

Сўнгги янгиликлар

20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  6 20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  0 20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  0 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  21 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  7 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  1 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  0 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  31 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  10 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0

"Бобур Арена"да майдон чими янгиланмоқда Янгиликлар

"Бобур Арена"да майдон чими янгиланмоқда

Клублар қишки таътилга чиқишди, шу жумладан, "Андижон" жамоаси ҳам.

Жамоа келаси йилда Суперлигада иштирок этиши инобатга олинган ҳолда эндиликда ташкилий масалалар бўйича жиддий ишлар бошлаб юборилган. 

Айниқса, "Бобур Арена" стадиони чимини янгилаш зарурияти туғилгани сабабли бу масалада ҳам олдинги силжиш борасида амалий чора-тадбирлар бошланди. 

Майдон сифатини талаб даражасига келтириш ҳамда чимни алмаштириш юзасидан ўз ишининг устаси бўлган ва Республикамизнинг қатор стадионларидаги майдонларни парваришлаган Учқун Қувонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ энди "Бобур Арена" стадионида қизғин ишга киришишган. Шу билан бирга, стадион директори Омонилло Мирзаев раҳбарлиги остидаги ходимлар ҳам ишга жиддий бел боғлаган.



Айни пайтда майдон чимини кўчириш ишлари бошланган. Ушбу чимдан яна фойдаланиш мақсадида эндиликда "Андижон" футбол клуби қошидаги болалар ва ўсмирлар футбол мактабида жойлашган жамоа қароргоҳига олиб борилади. У ерда учта табиий майдон бўлиб, иккитаси стандартлар асосида барпо этилган. Айнан улардан бирида табиий чим йўқлигидан келиб чиқиб, эндиликда "Бобур Арена" майдонининг чими билан тўлдирилади. 

Ҳозирда катта ишчи гуруҳ "Бобур Арена"да ўзига юклатилган вазифани бажаряпти. Дастлабки босқичда юқорида таъкидлаганимиздек, майдон чимини кўчириш ишлари олиб борилмоқда. 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика