UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон — Вьетнам 1:0 (матнли трансляция)  56 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  1 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  1 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  9 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  1 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  3 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  14 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  29 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  4 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  6

"Бобур Арена"да майдон чими янгиланмоқда Янгиликлар

"Бобур Арена"да майдон чими янгиланмоқда

Клублар қишки таътилга чиқишди, шу жумладан, "Андижон" жамоаси ҳам.

Жамоа келаси йилда Суперлигада иштирок этиши инобатга олинган ҳолда эндиликда ташкилий масалалар бўйича жиддий ишлар бошлаб юборилган. 

Айниқса, "Бобур Арена" стадиони чимини янгилаш зарурияти туғилгани сабабли бу масалада ҳам олдинги силжиш борасида амалий чора-тадбирлар бошланди. 

Майдон сифатини талаб даражасига келтириш ҳамда чимни алмаштириш юзасидан ўз ишининг устаси бўлган ва Республикамизнинг қатор стадионларидаги майдонларни парваришлаган Учқун Қувонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ энди "Бобур Арена" стадионида қизғин ишга киришишган. Шу билан бирга, стадион директори Омонилло Мирзаев раҳбарлиги остидаги ходимлар ҳам ишга жиддий бел боғлаган.



Айни пайтда майдон чимини кўчириш ишлари бошланган. Ушбу чимдан яна фойдаланиш мақсадида эндиликда "Андижон" футбол клуби қошидаги болалар ва ўсмирлар футбол мактабида жойлашган жамоа қароргоҳига олиб борилади. У ерда учта табиий майдон бўлиб, иккитаси стандартлар асосида барпо этилган. Айнан улардан бирида табиий чим йўқлигидан келиб чиқиб, эндиликда "Бобур Арена" майдонининг чими билан тўлдирилади. 

Ҳозирда катта ишчи гуруҳ "Бобур Арена"да ўзига юклатилган вазифани бажаряпти. Дастлабки босқичда юқорида таъкидлаганимиздек, майдон чимини кўчириш ишлари олиб борилмоқда. 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика