UZ

Сўнгги янгиликлар

01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  0 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   0 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  5 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  4 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  3 00:00АПЛ. "Арсенал" — "Челси" (онлайн ҳисоб)  11 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  11 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  150 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  28 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  16 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  4 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  11 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  4

Бобур Акбаров ва Луис Мигель Кезада "Пахтакор"га қарши ўйиндан сўнг нималар деди? Янгиликлар

Бобур Акбаров ва Луис Мигель Кезада "Пахтакор"га қарши ўйиндан сўнг нималар деди?

Термизнинг "Сурхон" жамоаси Суперлиганинг 8-турида "Пахтакор" меҳмони бўлди.

0:2 ҳисобида ортда бораётган Анхель Лопес шогирдлари якунда иккита гол уриб мувозанатни тиклашга эришишди, 2:2. Жамоанинг ўйиндаги биринчи голини захирадан майдонга тушган Луис Мигель Кезада урди. Учрашувдан сўнг унинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Қийин ўйин ўтказдик. "Пахтакор" Ўзбекистоннинг энг яхши жамоаларидан бири ҳисобланади. Тошкентда улардан очко олиш осон эмас. Лекин биз буни уддаладик ва бир очко қўлга киритдик. Биринчи бўлимда концентратцияни йўқотмаслигимиз керак эди. Иккинчи бўлимда охиригача курашдик.

Рақиб ўйинни яхши ташкил қилади. Таркибида вазиятларни ҳал қилиб кетадиган футболчилар бор. Жароҳатдан тикланиш жараёни кетмоқда. Ўйлайманки, бир ҳафталарда тўлиқ спорт формамга кириб оламан",- дейди Луис Мигель Кезада.

Жамоа сардори Бобур Акбаров ҳам ўйин борасидаги таассуротлари билан ўртоқлашди. 

— Топ жамоага қарши майдонга чиқдик. Ўйлайманки, мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўғри бажардик. Жамоада ички муҳит зўр. Қисқаси бир оиламиз. Буни майдонда ҳам кўрсатяпмиз. Мағлуб бўлган учрашувларимизда ҳам кичкина хатолар кузатиляпти. Устимизда ишлашда давом этамиз. Бу ҳали ҳаммаси эмас. "Сурхон" янада кучаямиз. Турнир жадвалидаги вазиятни ўнглашга кучимиз ва имкониятимиз етади

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика