UZ

Сўнгги янгиликлар

17:59Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор". Таркиблар маълум  0 17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  1 17:35Суперлига. ОКМК - "Бунёдкор". Таркиблар маълум  1 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  3 16:50"Ҳоландни Левандовски, Месси ва Роналду каби ҳужумчилар қаторида эканлиги билан табриклайман" — Гвардиола  0 16:23Элит ОЧЛ. 1-тур якунлари  1 15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  1 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  5 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  10 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1

Бобоқулов, Ваҳобов, Умурзоқов "Қизилқум" кўригида Янгиликлар

Бобоқулов, Ваҳобов, Умурзоқов "Қизилқум" кўригида

Шу кунларда “Қизилқум” жамоаси аъзолари Тошкентда иккинчи босқич ўқув-машғулот йиғинини давом эттирмоқда.

Навоийликлар пойтахтимиздаги “Обод” ва “Ёшлик” стадионларида кунига икки маҳалдан машғулотлар олиб боряпти.

Клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби янги футболчиларни синовдан ўтказишмоқда. Дастлаб Феруз Бобоқулов, Баҳриддин Ваҳобов (“Бухоро”), Хуршид Йўлдошев (“Оқтепа”), Бобир Маъмиров (Россия)ларнинг “Қизилқум” машғулотларига қўшилганлигини билдиргандик.

Куни кеча эса ярим ҳимоячи Музаффар Умрзоқов навоийликлар билан машғулотларни бошлади. Шунингдек, ўтган мавсумда “Бунёдкор” ёшлари таркибида ўйнаган ҳимоячи Нодир Отажонов ҳам мураббийлар синовидан ўтмоқда.

 9 январь куни навоийликлар “Обод” стадионида назорат учрашувида майдонга тушдилар. Ушбу баҳсда биринчи лига вакили “Обод” футболчилари “Қизилқум” рақиби бўлди.

Мезбонларга қарши кончилар қуйидаги таркибда майдонга чиқишди: Эркин Жабборов, Файзулла Қамбаров, Асқаржон Муҳиддинов, Азизбек Усмонов, Миржалол Қурбонов, Фарруҳ Ҳайдаров, Шерали Жўраев, Алишер Саноев, Ғайрат Жумаев, Жамшид Шоҳназаров, Алишер Холиқов.

Захирадан майдонга тушганлар:  Руслан Санаев, Баҳриддин Ваҳобов, Нодир Отажонов, Сарваржон Холматов, Бобир Маъмиров, Нодиржон Шахобиддинов, Феруз Бобоқулов.

 Учрашув деярли тўлиқ навоийликлар ташаббуси остида ўтган бўлса-да, яратилган вазиятларни голга айлантиришда аксарият вазиятларда уларга аниқлик етишмади. Ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди.  Тинимсиз ёққан ёмғир остида кечган учрашувнинг 43-дақиқасида  мезбонлар ҳимоячиси ўз жарима майдончаси ичида ҳужумчи Алишер Холиқовни қўполлик билан тўхтатиб қолди. Бош ҳакам бу вазиятда иккиланмасдан 11-метрлик нуқтани кўрсатди. Бу имкониятдан жабрланувчининг ўзи унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. Баҳс якунига қадар майдонда шиддатли ва кескин кураш борган бўлса-да, ўйин охиригача ҳисоб бошқа ўзгармади.

Режага кўра, навоийликлар навбатдаги ўртоқлик учрашувини 12 январь куни ўтказади. Унда Самарқанд динамочилари “Қизилқум” жамоаси рақиби бўлади. Ўйин соат 13.00 да “Обод” стадионида бошланади.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика