UZ

Сўнгги янгиликлар

12:40Начо: "Реал" чуқур ҳимояланиб, ғалаба қозона олишини кўрсатди. Одатда биз рақибни чидашга мажбур қиламиз"  6 12:05«Реал Мадрид» футболчиси: «Манчестер Сити» биздан кўра яхшироқ футбол ўйнади»  15 11:40«Ювентус» судда ютқазди. Энди Италия жамоаси Криштиану Роналду катта миқдорда товон тўлайди  3 11:23Франция вазири Килиан Мбаппенинг ПСЖдан кетиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди  0 10:53U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита учрашувида ишлашади  1 10:27Sofascore. Майдонда 20 дақиқа ҳаракат қилган Ғаниев энг яхшиларидан бири бўлди  0 10:02«Реал Мадрид» чемпионлар «қотили». Мадридликлар ЧЛ рекордини ўрнатди  58 09:38Париж сари «юриш» бошланди. Ўзбекистон U-23 — Малайзия U-23 ўртасидаги учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 09:10EЧЛ. Ҳафта футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди  12 08:46Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди»  48 08:20Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  15 07:53EЧЛ. Кечаги учрашувларнинг «Man of the match»лари маълум  15 07:37БАА чемпионати. «Шабаб Ал Аҳли» меҳмонда мағлуб бўлди. Ғаниев захирадан майдонга тушди ва ассист қайд этди  0 04:45Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4)   11 04:40Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Бавария" - "Арсенал" 1:0   2

Беларусь чемпионатининг энг яхши ўйинчиси Бобир Абдихолиқовнинг трансфер нархи кўтарилди Янгиликлар

Беларусь чемпионатининг энг яхши ўйинчиси Бобир Абдихолиқовнинг трансфер нархи кўтарилди

Transfermarkt портали 2022 йилги мавсум якунланганидан сўнг Беларусь Олий лигаси футболчиларининг бозор қийматини янгилади.

Чемпионатнинг 391 нафар ўйинчиси янги кўрсаткичларга эга бўлди, аммо биз энг муҳим ўзгаришга эътибор қаратамиз.

"Энергетик-БГУ" таркибида мавсумнинг асосий кашфиётларидан бири бўлган Бобир Абдихолиқов фаолиятидаги энг сермаҳсул (32 ўйинда 27 гол ва 8 голли узатма) мавсумни ўтказди. Ҳужумчи 1 миллион евро билан энг қиммат футболчилар учлигидан жой олди ва ҳақли равишда Қозоғистон (2:0) ва Россия (0:0) билан кузги ўйинларда терма жамоага узоқ кутилган чақирувини олди.

Ундан олдинда ҳозир эркин агентга айланган "Шахтёр" Солигорск собиқ ҳимоячиси Никола Антич (1,2 миллион евро) ва БАТЭ мудофаа вакили Яков Филипович (1,2 миллион евро) бормоқда.



Маълумот ўрнида, 25 ёшли ҳамюртимизнинг 6 ой олдинги трансфер нархи 800 минг еврони ташкил қилган эди.

Бобир Абдихолиқов - Беларусь чемпионатининг энг яхши футболчиси! У 4та номинацияда ғолиб бўлди

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика