UZ

Сўнгги янгиликлар

13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  4 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  0 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  3 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  1 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4 09:24Месси футболдан ташқари яна қайси спорт турларига қизиқишини айтди  13 08:50Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор  8 08:34Шеригини «нокаут» қилган Бекмуродов жарима тўлайди. ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари эълон қилинди  16 08:21Депайнинг агенти: «Бу ёлғон»  9 07:50«Реал Мадрид» келаси ҳафта 2 нафар футболчи билан шартномани узайтирганини эълон қилади  0 07:28Суперлига. Бугун ғалаба қозонмаганларнинг тўқнашувига гувоҳ бўламиз  4

Бобир Абдихолиқов: "Кумуш медалга эга чиқишимизда "Насаф" оиласидаги барчанинг ҳиссаси бор" Янгиликлар

Бобир Абдихолиқов: "Кумуш медалга эга чиқишимизда "Насаф" оиласидаги барчанинг ҳиссаси бор"

Қаршининг "Насаф" жамоаси Суперлига 24-турида "Бунёдкор"ни мағлуб этди ва мавсум якунланишига бир тур қолганда кумуш меддалари масаласини ўзи учун ижобий ҳал қилди.

Ушбу учрашувдан сўнг жорий мавсумда кўплаб голлари билан жамоасининг ғалабаларига муносиб улуш қўшаётган Бобир Абдихолиқовнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Кумуш медални қўлга киритишимизда  мураббийлар, футболчилар умуман "Насаф" оиласидаги барчанинг ҳиссаси бор. Жамоадаги футболчилар ёш бўлишига қарамасдан ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқишди ва медалларга эга чиқиш учун 200 фоиз куч билан ҳаракат қилишди. Бунинг мевасини мана бугун кўриб турибмиз. Ҳар бир учрашувда гол уриш учун интиламан, чунки бу вазифамдир. Балки бу йил ўсишга эришдим дейишим мумкин. Лекин кўп вазиятлардан фойдалана олмаяпман. Бунинг учун ўз устимда ишлашдан тўхтамаслигим керак. Айрим паллаларда юз фоизлик имкониятлар бўлади. 

Жамоада ўйинни шакллантириш ва йўлга қўйишда мураббийимизнинг тажрибаси катта рол ўйнади. Аксарият футболчилар билан клуб академиясида бирга катта бўлганмиз. Ички муҳит, ўзаро муносабат, ўйин барчаси яхши бўлгани учун  ҳам оралиқдаги танаффуслардан сўнг қийинчиликлар бўлмади. Молиявий муаммолар бўлди. Аммо биз раҳбариятга ишонамиз. "Насаф" ҳеч қачон бундай ҳолатга тушмаган эди. Биз футболчилар майдонда боримизни бериб ўйнашимизни келишиб олган эдик. Мухлисларимизга қўллаб-қувватлаб туришгани учун миннатдорчилик билдираман ",- дейди Бобир Абдихолиқов. 

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика