UZ

Сўнгги янгиликлар

22:00“Металлург” ўз сафига “Андижон” ҳужумчисини қўшиб олди  0 21:58АПЛ. "Лидс” қаторасига учинчи ўйинда ютқазди, минимал ғалабага эришган “Вест Хэм” эса 8-ўринга кўтарилди  1 21:55Суриялик ҳужумчи "Ал Ҳилол" билан хайрлашди  1 21:38АПЛ. “Фулхэм” – “Челси”. Асосий таркиблар  4 21:30Бундеслига. Ройс пенальтини ноаниқ амалга оширган баҳсда “Боруссия Д” очко йўқотди, “Лейпциг” эса сафарда жанговар дуранг ўйнади  3 21:10Нидерландиялик мухлислар севимли жамоаси гол ўтказмаслиги учун ўзига хос усулни қўллади  7 21:03“Андижон” мураббийлар штабида ўзгаришлар бор  4 20:50Ўзил “Арсенал” билан шартномани бекор қилиш бўйича келишувга эришди  3 20:30Пирло мураббий бўлишига ким туртки берганини айтди  3 20:20Қотилликлар ичра ўтган даҳшатли болалик, отаси туғилишидан аввал вафот этган, 6 ойлигида онаси ташлаб кетган — фаолиятини якунлаётган Карлос Тевес тарихи  10 19:55АПЛ. “Вулверхэмптон” яна ўз майдонида ютқазди  1 19:52“Ёшлик”нинг ёш футзалчилари мусобақа ғолиби  0 18:55Матип сафга қайтди  3 18:35Спортчилар ижтимоий тармоқларда  2 18:35Грант: "Челси"дан таклиф олмадим"  2

Бобир Абдихолиқов: "Европа клубларидан таклифлар бор. Ўтадиган жамоамнинг олдига қўйган мақсадига кўпроқ эътибор бермоқдаман" Янгиликлар

Бобир Абдихолиқов: "Европа клубларидан таклифлар бор. Ўтадиган жамоамнинг олдига қўйган мақсадига кўпроқ эътибор бермоқдаман"

"Насаф" ҳужумчиси Бобир Абдихолиқовга хориж жамоаларидан қизиқишлар бўлаётгани ҳақида турли хабарларга ҳар қадамда дуч келмоқдамиз.

Аслида бундай гап сўзлар бироз бўлсада ҳақиқатга яқин. Бир неча кун олдин унинг ўзи билан гаплашганимизда чиндан ҳам таклифлар тушаётганини яширмади. Яқинда мана шу воқеаларга қисқача ойдинлик киритиш мақсадида Бобир Абдихолиқовга бир нечта саволлар билан юзландик.

- Бобир турли ижтимоий тармоқларда сизга МЛС ва Озарбайжон чемпионатидан чорлов бўлгани ҳақида ўқидик. Ростдан ҳам шундай бўляптими?

- Ҳа, сиз айтиб ўтган чемпионатлардан таклифлар борлиги рост. 

- Таклиф билдираётган жамоаларнинг асосан қайси жиҳатларига эътибор қаратмоқдасиз?

- Мақсадим футболчи сифатида ўсишга эришиш. Шунинг учун биринчи навбатда юксалишим муҳим. Қизиқиш билдираётган жамоаларнинг олдига қўйган мақсадига кўпроқ эътибор қаратяпман.

- Ўсишингиз учун қайси чемпионат дебоча вазифасини ўтаб бериши мумкин? Айрим футболчилар рус клублари орқали Европага йўл олишни ёки араб жамоалари орқали кучли чемпионатларга ўтишни маъқул кўришади..

- Илк қадамни Европа клубларидан бошлашни ният қилганман. Менга ўсишим учун хизмат қиладиган чемпионатлардан бирини танлашга ҳаракат қиламан.

- Қайси чемпионатга боришингиздан қатъий назар барибир мослашишга вақт кетади, руҳий томонлама бироз қийин бўлади. Бунга тайёрмисиз?

- Ҳеч бир нарсага осонликча эришилмайди. Қийинчилик бўлиши табиий. Худо хоҳласа отам ва онамнинг дуолари, яқин инсонларимнинг ишончи, мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлаши менга қўшимча далда бўла олади деб ўйлайман. 

- Ҳозирда "Насаф"даги вазият қандай? Жамоа ўтган мавсумда кумуш медалларига эга чиққанига қарамасдан ҳали ҳамон тақдирлангани ва рағбатлантирилгани йўқ...

- Биз раҳбариятга ишонамиз. Пандемия сабабли ўтган мавсум барча жамоада қийинчиликлар юзага келди. Клуб раҳбарлари муаммоларни бартараф этиш учун ҳаракат қилишмоқда.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди.

Рейтинг: +55   

Фикрлар

+4   
10 янв 17:31:55
Jch 2022
Klubni oldiga qoygan maqsati emas ozini oldinga qoygan maqsad boyicha xarakat qil.
+3   
10 янв 22:07:34
UFA (mtj)muxlisi
Jch 2022 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Klubni oldiga qoygan maqsati emas ozini oldinga qoygan maqsad boyicha xarakat qil.
CHERAN GOLBAN BABAYAN LUYFULLO OUT YO‘QOLSIN TEMABJAMOADAN ++++++++++++++++++
+3   
10 янв 22:05:58
UFA (mtj)muxlisi
Cheran Golban Luyfullo Babayan yo‘qolsin deganlarv+++++++++++++++++++++++++
YASHASIN UFA.
+3   
10 янв 18:27:37
Dodasi
T.Kroos фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ундан кора хозирша Европанинг орта даражали жамоасида ойнаб болса хам Элдорга ухшаб яхши ойнашга харакат қилишинг керак. Ундан кейн ана уша олдига мақсад қойган жамоалар озлари сени топиб олишади.
Элдорга етишига қаншаааа бор????
+2   
10 янв 16:31:48
PLAYER NUMBER 10
Бобур асл мақсад европа бўлса жисмоний ҳолатга кўпроқ ишланг!
+1   
10 янв 22:07:01
Fergitaym
Bos Bobur nima bo'sayam Osiyo komandalariga o'tma.
+1   
10 янв 21:08:53
Jamik Termez
Rossiyadan taklif tushsa o'ylab ham o'tirmasdan borgin chunki umr qisqa klubni maqsadiga qarab o'tirma o'zingni vazifangni yaxshi bajarsang: avvalam bor uzuru :mehnat qilishdan erinmasang klub ham maqsadiga yetadi
+1   
10 янв 19:02:09
Ergash Ruziev
Бобур сизга омад тилайман факат уз устингизда купрок ишланг
+1   
10 янв 18:19:01
Интер_Милан
Бобурга маслахатим Беларус чемпионатига утиб 1-2 йил уйнаса кейин кучлирок клубга утса булади
+1   
10 янв 17:37:50
Boymatov Baxrom
Элдор бир вактлар бунёдкордан россияга утганига купчилик европа тугул россияда яхши уйнаб кетолмаслигига ишонганди. Мана, шукрки аста секин европани кучли клублари катта кизикиш билдиришяпти. Демакки Бобур ва бошка футболчиларимиз хам европани гранд клубларига бемалол уйнаб кетолади. Факат боскичлардан ва юлдузча касаллигидан утволиш керак. Энг асосийси ишонч ва каттик мехнат харакат.
+1   
10 янв 17:16:29
Akm82
Андижонлик Насаф мухлиси сифатида факат омад тилайман. Энг асосийси кучли мехнат килишингизни сурайман
+1   
10 янв 16:56:15
Алпомиш
Бобир яхши футболист. Унга Омад тилайман.
+1   
10 янв 16:54:25
Karshi Nasaf Shokir aka
Bobir evropaga ketish kerak kech bulmasdan
+1   
10 янв 16:53:08
Shodlik
Nasaf va Bunyodkor muammolari tezda xal bo'lishini Ollohimdan so'riman
+1   
10 янв 16:47:44
Баходиржон 1912
Насаф жамосини айрим мухлислари эшитиларингми футболчилар рахбаритга ишонади экан ,худо хохласа хамма ишлар беш булади бироз Сабир килинса булди.Бобур фак,ат европада бор.ишлвринга омад.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика