
“Ҳаммаси кеча, Мунтари билан машғулотда ҳазилимиздан бошланди. Мен унга қўл билан ўйнаганини айтдим, у эса йўқ деди. Кейин кулдим ва Мунтарига “Бу нимаси ҳакам?” дедим. Иккаламиз роса кулдик. Мураббий олдимизга келиб нега тиржаяётганимизни сўради. Машғулотдан кейин мураббий билан гаплашиб олмоқчи эдим, аммо у менга бақира кетди ва менга шундай деди: "Йўқол бу ердан!" – дейди Боатенг.