UZ

Сўнгги янгиликлар

01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  2 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  2 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  5 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8 17:03Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги йиғин учун тахминий таркиби  58

Биз ғалаба машинаси эмасмиз, биз учун натижа ЖЧ бўлиши керак! Янгиликлар

Биз ғалаба машинаси эмасмиз, биз учун натижа ЖЧ бўлиши керак!

Осиё ўйинларида қатнашган футболчиларимиз ҳақида тўхталиб ўтиш ниятида эмасмиз. Чунки улар қўлдан келганини қилдилар.

Жанубий Корея сафида Англия Премьер-лигаси ўйинчиси турган бир пайтда, биз маш-машалар билан зўрға якунлаб олганимиз Суперлига футболчилари билан қатнашдик.

Сайтимизда чиққан мақола мағзини тушунмаган аксар ўқувчилар журналистларни айблаяптилар. "Кеча мақтаётган эдингиз-ку!" Бугун биз футболчи ва мураббийларни танқид қилмаяпмиз. Тизим ҳамон эскилигича қолаётгани ачинарли!

Таркибга назар ташласангиз, энг керакли ўйинчиларимизда чарчоқ аломатларини кўрасиз. Улар мана икки йилдирки, дам нималигини билмайдилар. 2017 йилнинг сўнгги кунларини эсланг. Янги йил арафасида ҳам йиғин бўлди. Янги йил ўтиб яна йиғилишди. Суперлига ўйинлари ўз йўлида қолиб кетди. Йиғин, йиғин, йиғин! Осиё чемпионатини ютдик, бўлди!

Эътиборни БААдаги Осиё Кубогига қаратиш керак бўлган бир пайтда биз Осиё ўйинлари ҳақида ўйлашни бошладик ва Эрон, Сенегал, Марокаш, Уругвай каби терма жамоалар билан ўйин биз учун Осиё ўйинларига тайёргарлик вазифасини ўтади. Биздаги йигитларнинг тагини суриштиринг, бундай катта босимни кўтара олмайди. Сабаби ёшлигида уларнинг танаси керакли озуқа билан тўйинмаган.

ЎФАда одам анатомиясини ўқиган бирон мутахассис борми, йўқми? Неча йиллардан бери арзимас натижаларни деб МТЖнинг порлоқ футболчиси бўлиши керак деб айтадиган ўйинчиларни йўқотиб қўймоқдамиз. Купер нима деганини биласизми? Менга бугун ким тайёр бўлса, ўшани ўйнатаман! Унга келажаги порлоқ, аммо келажаккача етиб бормайдиган футболчи керак эмас. Тўғри қилади ҳам. МТЖ бу шундай жойки, унга ким тайёр бўлса ўша кириши керак. Бу икки йилдан кейин зўр ўйинчи бўлади, терма жамоанинг асосий таркибида ўйнайди дейиш нотўғри.

1995 йилда туғилганларни аллақачон тинч қўйишимиз керак эди. Жавоҳир Сидиқов Бангладеш, Қатар каби терма жамоаларнинг кеча футбол ўйнашни ўрганган футболчилари билан рақобатлашиб юргандан, "Қўқон-1912" таркибида тўп тепганида, балки қўқонликлар ҳозир кучли олтиликда бўлармиди. МТЖнинг келажаги дея қаралаётган футболчи энди мавсумни қолган қисмини ўртамиёналарга қарши ўтказиб юришга мажбур. Шундай экан, қандай қилиб у Осиё Кубогига яхши формада тайёр бўлади? "Насаф" ўйинчилари йил давомида бир нечта турни қўйиб юбордилар, бу йиғинлар кўплигидан. "Насаф" ҳам олтиталикка кира олмади. Азиз Ғаниевни бирон ҳафта дам олмагани, жиддий жароҳат олишига сабаб бўлди. Машинани дам бермай ҳайдайверсангиз "ремени" узиладими? Яшанг, футболчининг соғлиғи ҳам шундай. "Покой" деган нарса бор.

Биз Осиёнинг Германияси эмасмиз, йўлимизда дуч келган мусобақани ютиб кетадиган. Германияда ўйинчилар шунчалик кўпки, ҳар бир терма жамоага етиб ортиб қоляпти. Бизда эса маълум бир гуруҳни бир нечта терма жамоада югуртирамиз. Шунга ҳам мухлис ўйлаганидек, биз футболчини танқид қилмаяпмиз. Икром Алибоев ҳам ўзини босиб олсин. "Твиттер"да пичинг қилишдан аввал МТЖ даражасида бирон нарсани қойил қилсин. Шу футболчилар айта олмаган гапни, футболчилар номидан айтяпмиз, тинч қўйинг уларни, ўйнасин Суперлигасида, оиласини боқсин! ФИФА кунлари бор йиғинларга.

Энди бу йигитларнинг аксари келибоқ Купер йиғинига қўшилади. Кейин яна Суперлига, кейин Осиё Кубогига тайёргарлик. Роналду ва Месси нима учун "қариганида" ҳам юлдуз? Дам олишни билади, пайти бор ҳамма нарсанинг. Уларни раҳбарият ёки мураббий ҳар кўйга солмайди ва бунга улар рози ҳам бўлмайди. Уларнинг лигаси эса футболчиларни ҳимоя қилади. Клублари МТЖдан бошқасини тан олмайди. Бунинг бари ортида шахсий манфаат эмас, МТЖ ётади. Улар яхши биладики, футболчи бу ниҳол, уни парваришламаса қуриб битади.

Келинг сўровнома ўтказамиз. Бизга майда-чуйда мусобақалар керакми 4 йилда 3-4 марта ғолиб бўладиган ёки 4 йилда битта чиқадиган ЖЧ? Мақолани ўқир экансиз, илтимос қилардикки, сўровномада ҳам қатнашиб кетишингизни. Балки ЎФА халқни эшитар?

Барча терма жамоалар Осиё ўйинларини Токио олимпиадаси йўлида тайёргарлик мусобақаси сифатида қараётган бир пайтда, бизникилар чарчаб, бор кучини бериб туриб ҳам кечирим сўраб ўтирибди. Шахсан, "CA" мухбирлари мусобақадан олдин натижа ҳақида ёзмаган.

Бугунги мақола ва видеолардан кейин кўплаб мунозара кетди. Хато қилишдан аввал, унинг хато эканини тушуниб етишимиз керак. Ҳар бир ишда, хабар чиқаришдан олдин ҳам натижа қўйишдан олдин ҳам.

Мақола сўнггида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг журналистлар билан доим бирга эканликларини айтиб ўтганлари ва улар давлат ҳимоясида эканликларини эслатиб ўтамиз! Футболдаги ОАВ, жаҳон чемпионатини истайди! Халқни байрам қилишини истайди! Футболни ўйинчоқ бўлишини жим кузатиб тура олмайди! Айнан ОАВни ривожлантириш йўлида Шавкат Миромонович томонидан журналистика университети ташкил қилинди ва биринчи марта "Спорт" факультети бакалавр тизимидан фаолият юрита бошлади. 2018 йил қабулига кўра, 10 нафар талаба мазкур факультетга ўқишга кирди.

Азимшер Қодиров.

Рейтинг: +37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика