UZ

Сўнгги янгиликлар

20:25ФИФА координаторлари "Дўстлик" терма жамоалар маркази қурилиш ишлари билан танишишди  0 20:15Coca Cola Суперлигаси. "Олимпик" – "Қўқон-1912" 1:1 (матнли трансляция)  28 20:12"Сурхон" йил бошидан буён тўртинчи дарвозабон хизматидан фойдаланмоқда  2 20:00Coca Cola Суперлигаси. "Навбаҳор" – "Сурхон" 0:0 (матнли трансляция)  91 20:00Coca Cola Суперлигаси. "Динамо" – "Сўғдиёна" 1:1 (матнли трансляция)  25 19:50Менга Обамеянгни келтиринг!  5 19:25Европанинг кейинги футбол юлдузи ким бўлади? (1-5)  5 18:47Рабьо МЮга ўтишни рад этиши мумкин. Ўйинчига 2023 йилнинг ёзида "Ювентус"дан текинга кетиш варианти кўпроқ ёқмоқда  2 18:24"Интер" сафар либосини тақдим этди  0 18:01"Ливерпуль" 19 ёшли Эллиотт билан яхшиланган шартлар эвазига янги шартнома имзоламоқчи  2 17:38"Челси" де Йонгга 2027 йилга қадар шартнома таклиф қилмоқда  3 17:19Coca Cola Суперлигасининг 17-тур учрашувлари бошланиш вақтлари маълум  5 17:17ПСЖ Керерни сотмоқчи. Ҳимоячи учун "Вест Хэм" ва "Севилья" даъвогарлик қилмоқда  1 17:08Россияда "Пахтакор" ва "Зенит" фахрийлари ўртасида "Пахтакор-79" хотира учрашуви бўлиб ўтади  0 17:00"Рома"нинг омади чопди-ми — 7 млн эвазига 5та янги ўйинчи?!  11

Битта қўнғироқ ва икки футболчи рози бўлган: Роналду ажойиб агент! Янгиликлар

Битта қўнғироқ ва икки футболчи рози бўлган: Роналду ажойиб агент!

Ўз вақтида Криштиану Роналду МЮ учун агент бўлиб берганини биласизми?

У "Манчестер Юнайтед" мақсад қилган икки футболчига қўнғироқ қилган ва уларни клубга ўтишга кўндирган. Бу борада "Арсенал"ни доғда қолдириб кетганди. 

Сэр Алекс Фергюсон ўз вақтида Роналду сабаб бразилиялик футболчилар Рафаэль ва Фабио да Силва билан келишувга эришган. 

Бу ҳақида Рафаэль UTD подкастида гапириб берди. Ўшанда Криш унга қўнғироқ қилган ва бразилиялик футболчи бундан ҳайратда қолган. 

"У менга қўнғироқ қилган ва буни хеч қачон унутмайман" дейди ҳозирда "Ботафого"да ўйнаётган Рафаэль. "Ким бу?" дедим. Рақамда ноллар жуда кўп эди, менга хеч қачон бундай қўнғироқ бўлмаганди. 

У мен билан саломлашди, мен эса "Бу Роналду, Роналду!" деганимча автобусимга шошардим. У бизни суҳбатга чақирмоқда! У шундай деди: "Йигитлар, сизга бир гапни айтиш учун қўнғироқ қиляпман: "Манчестер Юнайтед"га ўтинг. Биламан, бу ер сизга ёқади". 

Мен эса бунга ишона олмаётгандим. Бу ажойиб эди", - деди Рафаэль. 

2000 йилларда МЮ ва "Арсенал" ўртасидаги рақобат шу қадар жиддий эдики, Фергюсон икки ёш юлдуз трансфери борасида Арсен Венгерга ютқазиб қўйишни истамаган экан. 

Шу сабабли "Қизил иблислар" ака-укаларни "Флуминезе"дан ўз сафларига қўшиб олганлар. 

Рейтинг: +18   

Фикрлар

+4   
01 июл 09:52:20
Mesut O'zil Muslim
Ronaldoni yoshi o'tib qoldi lekin tajribasini yoshlarga sindirib ketebdi Elanga entervyu berdi u yoshlarga yaxshi bo'lishini hohledi bizga ko'p yordam berdi bir o'yinda penaltidan gol urolmadim biz mag'lub bo'ldik Ronaldo yonimga kelib sanda ayb yo'q hammasiga man aybdor o'yindan gol urolmadim diganakan . Ronaldodaqa oxirgacha kurashadigan duxi baland futbolchini ko'rmaganman
+4   
01 июл 09:32:32
João Félix
Ronaldu De Ligt Juvega o'tishigayam sababchi , Millatlar Ligasi Finalidan keyin u bilan gaplashgan keyin Juve o'sha paytda jiddiy kurash ketvotgan himoyachini boshqaladan ilib ketgandi
+2   
01 июл 09:47:25
Muhammadxon Mamatov
Профессианал агент бб кетсаям ажабланмайман мураббийликдан кўра агентлик яхшироқ
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика