Биринчи зарбда тиззагача, иккинчи зарбда белигача. "Челси"га нималар бўляпти?

Xayrulla Xoliqov
31 авг 2022, 12:59
Англия Премьер-лигасида 5та ўйин ўтказган Лондоннинг "Челси" клуби 7 очко жамғарди.

Бу жамоа айни пайт турнир жадвалида 8-ўринни эгаллаб турибди. Қизиғи шундаки, "Челси" АПЛнинг охирги иккита сафар ўйинида мағлубиятга учради. 

Лондонликлар аввалига "Лидс" майдонидан 0:3 ҳисобида мағлубият билан қайтишди. Кеча эса "Саутгемптон"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу кетишда "аристократлар" чемпионлик курашидан чиқиб кетади-ёв. 

Хуллас, "Челси" меҳмонда иккита оғир мағлубиятни қабул қилиб олди. Жамоа кейинги сафар ўйинини 10 сентябрь куни "Фулхэм"га қарши ўтказади. Лондон дербисида ҳам мағлубият кузатилса борми...

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia