Биринчи лигага қуръа ташланди. Дастлабки турда учта водий дербиси бўлади
03 апр 2024 14:02
Янгиликлар
Биринчи лигага қуръа ташланди. Дастлабки турда учта водий дербиси бўлади
Жорий мавсум Биринчи лигада 26 та жамоа иштирок этади ва улар мамлакат географиясидан келиб чиқиб, икки минтақага ажратиб олинади. Шарқий минтақани водий ва Тошкент жамоалари тўлдирди. Сирдарёдан бошлаб жанубий ва ғарбий сарҳадлар жамоалари иккинчи минтақадан жой олган.
Ҳар икки минтақа жамоалари уй-сафар тизимида умумий ҳисобда 24 тадан ўйин ўтказади. Якунда энг кучли тўрттадан умумий 8 та жамоа плей-офф босқичига йўл олади. Марказлашган тартибда ўтказиладиган плей-офф орқали мусобақа ғолиби номига ойдинлик киритилади.
1-турда Шарқ минтақасида бир йўла учта водий дербиси бўлиб ўтади. Наманган ФА - "Цементчи", Фарғона ФА - "Турон" ва "Навбаҳор-Фарм" - Андижон ФА.
Иккала минтақада жамоалар сони тоқ бўлгани боис "Локомотив-БФК" ва БухДУ клублари илк турда дам олишади.
Дастлабки турнинг барча жуфтликлари билан танишинг.


Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар