UZ

Сўнгги янгиликлар

19:172025 йил давомида Ўзбекистоннинг энг кўп нархи ошган футболчилари  0 18:55"Қизилқум"ни яна 2 нафар футболчи тарк этди  1 18:41Расман: Пўлатхўжа Холдорхонов энди "Андижон" футболчиси!  7 18:27"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини йўқотди  10 18:14Ўзбекистон Кубоги-2026 мусобақаси 1/2 финал ва финал ўйинлари марказлашган ҳолда ўтади  2 17:50Расман: Мбаппе Испания Суперкубогини ўтказиб юборади  5 17:34Расман: "Навбаҳор" Усмонов трансферини эълон қилди  5 17:20"Хоразм" мураббийи Сергей Токов: "Жаҳон ва Осиё чемпионатларига мослашиб ишлаш — мураббийларнинг тақдири"  0 16:58Гвардиол: "Бу оғир дам, лекин у мени ҳеч қачон синдира олмайди"  2 16:35Расман: Шуҳрат Муҳаммадиев "Локомотив"га қайтди  2 16:21Инсайд тасдиқланди: Озарбайжон клуби Раҳмоналиевни сотиб олди  1 16:01Расман: "Челси"га янги бош мураббий тайинланди  9 15:31Ўзбекистонлик ҳакамлар U-23 Осиё Кубоги 1-тур ўйинига тайинлов олди  0 15:27Аббос Отахонов: “Иложи борича юқори ўринлар учун курашамиз”  1 15:05"Насаф" легионер футболчиси билан хайрлашди  7

Биринчи лига. “Зомин” Тошкентда иккинчи йиғинни ўтказмоқда Янгиликлар

Биринчи лига. “Зомин” Тошкентда иккинчи йиғинни ўтказмоқда

Футбол бўйича Ўзбекистон Биринчилиги баҳсларида иштирок этаётган “Зомин” жамоаси иккинчи йиғинини Тошкент шаҳрида ўтказмоқда.

“Зомин” жамоаси 2012 йилдан буён узлуксиз тарзида Ўзбекисон Биринчилиги баҳсларида иштирок этмоқда. Бу мавсумда ҳам жамоа Биринчи лигага тайёргарлигини Тошкент шаҳрида ўтказмоқда. Йиғинга Олий лига мусобақаларида иштирок этаётган жамоа академияларининг ёшлари ва маҳаллий футболчилар жалб қилинган. Иккинчи йиғинда жамоа шу кунга қадар иккита ўртоқлик ўйини ўтказди. “Зомин” “Бунёдкор-2” жамоасини 3:1 “Хоразм” клубини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Бугун клубимиз “НБУ-Осиё” жамоаси билан, эртага “Машъал-2” ва “Янгиер” жамоаларига қарши,
16 март куни эса “Локомотив-БФК” жамоасига қарши ўртоқлик ўйин ўтказади. Шундан сўнг “Зомин” 24 март куни Самарқанднинг “Динамо” жамоасига қарши Ўзбекистон Кубоги доирасидаги учрашувга тайёргарлик кўришади. Учрашув Зомин марказий ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Ўртоқлик учрашуви.

13 март 2017 йил,соат 15-00.

“Зомин” – “Хоразм” 2:0.

Голлар: Достонбек Тошматов, Соҳиб Абдуллаев

“Зомин”: Отабек Садиев, Дилмурод Икромов, Жалолиддин Саидов, Элдор Каримов, Шуҳрат Садирдинов, Константин Боев, Дурбек Камолов, Жўшқин Атабоев, Бобур Ўраков, Достонбек Тошматов, Соҳиб Абдуллаев.

Заҳирадан тушганлар: Лутфулла Файзуллаев, Султонбек Келдибеков, Бегзод Турсунов. 



"Зомин" матбуот хизмати Акмал Раҳматуллаев



Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика