UZ

Сўнгги янгиликлар

18:35Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Қўқон-1912" ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилади, "Навбаҳор" меҳмонда "Хоразм" билан ўйнайди  2 18:21"Реал" президенти: "Карло Анчелотти энди буюк Мадрид оиласининг абадий аъзосига айланди"  1 18:20Суперлига. "Андижон" - "Сурхон". Таркиблар маълум  0 17:52Суперлига. 11-тур дисквалификациялари: "Насаф", "Нефтчи" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  4 17:33УЕФА Европа Лигаси финалидан сўнг "Тоттенхэм"га медаллар етмай қолгани учун узр сўради  9 17:04Томас Тухель Андорра ва Сенегалга қарши ўйинлар учун Англия терма жамоасига чақирилган 26 нафар футболчи номини айтди. Улар орасида Тоуни ҳам бор  4 16:37Роналду Модричга мурожаат қилди: "Реал"да кўп лаҳзаларни сен билан баҳам кўриш мен учун шараф бўлган"  7 16:16Ўзбекистон кубоги. Бугун 1/8 финалга қуръа ташланади  1 16:05Перес: "Модрич "Реал" мухлислари қалбида мангу сақланиб қолади"  4 15:42Қаршида қолган қасам: Қосимовнинг "Насаф"га қарши қора статистикаси  7 15:39Халқаро тақвим. Июнда бизни нималар кутмоқда?  2 15:14"Бетис" Конференциялар Лигаси финалидан олдин ҳазил тариқасида логотипини ўзгартирди  1 14:49Сергей Чигодаев: "CAFA турнирида барча футболчиларга имконият беришга ҳаракат қиламиз"  3 14:29Расман: "Реал" Анчелотти кетаётганини эълон қилди  19 14:17Ўзбекистонлик ҳакам аёллар футболи бўйича ОЧЛ финалида ишлайди  0

Биринчи лига якуни. “Тезликни” пасайтириб юборган “Зарафшон-ПФК” ҳақида Янгиликлар

Биринчи лига якуни. “Тезликни” пасайтириб юборган “Зарафшон-ПФК” ҳақида

Катта эхтимол билан жорий мавсумнинг бошида, олий лигага чиқиш учун курашиши кутилган “Зарафшон-ПФК”
кутилмаганда иккинчи босқич арафасида катта йўқотишларга дуч келди ва жамоа режаси ҳам шундан сўнг кескин равишда ўзгариб кетди.

:Жамоанинг бош мураббийидан тортиб, футболчиларигача “Қизилқум”га ёппасига кўчиб ўтишлари, биринчи лига жамоасини шокка тушириб қўйгандек туюлди. Шунинг учун ҳам вилоятнинг биринчи лигадаги жамоасига иккинчи босқичда осон бўлмади.

Иккинчи босқични Обид Худоёров қўли остида ўтказган “Зарафшон-ПФК” футболчилари 16та ўйинда иштирок этиб, 7та учрашувда ғалаба нашидасини сурди. 4 бор дуранг ўйнаб, қолган 5та баҳсда рақибларига имкониятни бой берди. Шу тариқа жамоа ҳисобидаги очколар сони 52тани ташкил этди.

Аслида бу жамоани камида 3-ўрин учун жиддий курашиши кутилганди. Аммо Худоёров жамоаси “Қўқон-1912”га бу борада ютқазди.

“Зарафшон-ПФК” футболчилари ўз майдонида ўтказган 8та ўйиннинг 5тасини муваффақиятли якунлаган бўлса, 2та учрашувда дурангга имзо чекди. Яна бир ўйинда асосий рақиб “Қўқон-1912”га ютказди. Лекин шунга қарамай, улар ўз майдонида “Андижон”ни мағлубиятга учрата олишни уддулади. Жамоанинг ўз майдонидаги ўйинларидаги натижалари шуни кўрсатяптики, умумий 17 очко тўплаб, бу борада 5-ўринни эгаллади.

Хўш, жамоа сафарда қандай ўйнаган? Бу борада навоийликларнинг натижалари мақтагулик даражада эмас. Сабаби 8та ўйиндан атига 2тасидагина уч очко олинган. Яна 2та баҳсда дуранг ўйнаган “Зарафшон-ПФК” футболчилари қолган 4та учрашувни боши эгик холатда тарк этишган.   

Жамоа иккинчи босқичда ҳаммаси бўлиб, 35та гол урди. Энг кўп гол урган футболчи бу – Улуғбек Избосаров бўлди. Ҳужумчи 1та угол урди. 5тасини пенальтидан киритганини ҳам айтиб ўтиш лозим.

Ўз дарвозасидан 34та тўп олиб чиқишга ҳам мажбур бўлди. Иккинчи босқичда жамоа дарвозасини Севдиёр Ўринов қўриқлади.  



Ким қанча гол урди?

Футболчи

Гол

(пен)

Улуғбек Избосаров

10

(5)

Ўктам Садинов

8

Феруз Бобоқулов

5

(1)

Абдураҳмон Абдулҳақов

4

Азиз Абдуллаев

2

Улуғбек Раҳмонов

2

Саиджон Ҳайитов

2

Мансур Отақулов

1

Пётр Батаров

1

“Зарафшон-ПФК” жамоаси иккинчи босқичда мухлис ташрифи борасида юқори ўринлардан жой олди. Клуб ўйинига умумий айтганда 16та баҳсда 25646 нафар томошабин кирган. Бу ҳар бир учрашувга ўртача 1603та мухлис демакдир.   



Жамоа статистикаси

Ўйинлар

16

Голлар

35

Уйда

21 (60%)

Сафарда

14 (40%)

Ўтказиб юборилган голлар

33

Уйда

10 (30,3%)

Сафарда

23 (69,7%)

Ўртача урилган голлар

2,19

Ўртача ўтказиб юборилган голлар

2,06

Уйда тўпланган очколар

17/24 (70,83 %)

Сафарда тўпланган очколар

8/24 (33,33 %)

Энг йирик ғалаба

4:0 - НБУ-Осиё, Косонсой

Энг йирик мағлубият

0:7 - Андижон

Гол ўтказилмаган ўйинлар

2 (12,5%)

Голсиз ўйинлар

2 (12,5%)

Иродали ғалаба

3

Иродали дуранг

0

Иродасиз мағлубият

1

Иродасиз дуранг

4

Йирик ғалаба

2

Йирик мағлубият

3

Автогол (урилган/ўтказилган)

0/2

Огоҳлантириш (ўртача)

31 (1,94)

Четлатиш (ўртача) – Тўғридан-тўғри/2СК

3 (0,19) - 2/1

Томошабин (умумий/ўртача)

25646/1603

Исломбек Рустамбеков тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика