UZ

Сўнгги янгиликлар

09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  0 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  2 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   4 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  17 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   15

Биринчи лига ва U-21 чемпионати форматини ўзгартириш бўйича таклиф Янгиликлар

Биринчи лига ва U-21 чемпионати форматини ўзгартириш бўйича таклиф

Суперлига якунланишига бир неча тур қолганда иштирокичилар сонини 16та қилиш ҳақида ўйлаб қолдик.

Лекин мен бу ҳақида эмас, Биринчи лига ва U-21 чемпионатининг форматини қайта кўриб чиқиш ҳақида анчадан бери ўйламоқдаман. 

Клубларни сақлаб қолиш учун ҳаракат

Биринчи лигада бу йил кўп жамоалар қийналди. Ўзим Биринчи лига клубида ишлаган ходим сифатида айтмоқдаман.  "Рубин" ёпилиб кетди, "Нефтгазмонтаж" кейинги йил иштирок этиш ёки этмаслиги сўроқ остида. Клуб ҳали ходимлари олдидаги қарзни ёпмаган. Бундай муаммо бошқа клубларни ҳам қийнаётгани тайин. Сафар ўйинларига боришда кўп клублар қийналди, яъни молиявий томондан. Агар Биринчи лигани форматини ўзгартириб, вилоят биринчилиги ғолибларини кузда тўплаб, 10 кун ичида Биринчи лига тарзида ўтказилса, молиявий томондан уларнинг бунга имкони етади. Барибир мавсум ўртасида турли сабабларга кўра ёпилиб кетмоқда. Демоқчи бўлганим ҳозирги U-16 чемпионати форматида қисқа вақтда ўтказиб олса бўлади. Шунда Про лигага 2та жамоа чиқади. Про лигадан тушиб кетган 2та клуб ўз вилояти биринчилигида иштирок этаверади. Бу орқали биз вилоят биринчиликларини кучайтириб, клубларни сақлаб қолишимиз мумкин. Менимча кейинги йилдан буни йўлга қўйса бўлади. Акс ҳолда навбатдаги мавсумда Биринчи лигада қатнашаман, деб чиранган клублар сони яна мавсум ўртасига келиб камайиши эҳтимоли бор. Шунингдек Биринчи лигада бу мавсум тўртта пойтахт клуби иштирок этгани ҳам эътирозларни келтириб чиқарди. Юқорида айтган форматимда Биринчи лига ўтказилса, барча вилоят биринчиликларида ғолиб чиққан клубларни қамраб олишни имкони бор. Улар қисқа муддатли турнирга яхши тайёрлана олишади ва молиявий томондан қийналишмайди. 



U-21 чемпионати. Суперлигадан бош жамоа билан бирга ўринбосарлари ҳам тушиб кетмаслиги зарур

Ҳар бир клубнинг ўринбосарлар клуби бор. Лекин бир нарса борки, агарда клуб Суперлигадан тушиб кетадиган бўлса, U-21 жамоаси ҳам тарқатиб юборилади. Дейлик яхши академия ва ёшлар жамоасига эга "Машъал" Про лигага йўл олди. Клуб ўринбосарлари нима бўлади? Йўқ, фаолияти тугатилади. Таклифим шуки, U-21 чемпионати алоҳида тарзда ўтказилиши мақсадга мувофиқ бўларди. Бу борада тажрибали мутахассис Дилшод Нуралиев "Dubl 21" лойиҳасида айтиб ўтганди. 

"Тўғри, бирорта жамоа Суперлигадан тушиб кетиб, Пролигада ўйнаса ўз-ўзидан ўринбосарлар таркиби тарқалиб кетади. Чунки Пролига клубларида U-21 жамоалари йўқ. Шу боис бу ҳақда жиддий бош қотириш керак деб ўйлайман. Худди Суперлига каби U-21 чемпионати ҳам алоҳида мусобақа. Ҳар иккала турнинг ўз жадвали бор. Агар бизда ҳам Англиядаги каби U-21 чемпионати алоҳида мусобақа бўлса, мақсадга мувофиқ бўларди",- дейди Дилшод Нуралиев. 


ЎзПФЛ бу борада яхшилаб ўйлаб кўриши керак бўлади! 


Абдулазиз Искандарий

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика