UZ

Сўнгги янгиликлар

02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" аутсайдерни қийинчилик билан мағлуб қилди, Амад Диаллодан хет-трик!  17 01:50Альфонсо Дэвис "Бавария" таклифига кўнмаяпти  1 01:23РФИ фахрий президенти: "Ўзбекистон, Беларусда ўйнаганида бизнинг селекционерлар қаерда эди? Кўзи кўрлар"  19 01:01Абдуқодир Ҳусанов Манчестерга етиб борди  8 00:46Испания Кубоги. "Реал" – "Сельта" баҳси асосий таркиблари маълум!  15 00:30HERE WE GO: Омар Мармуш - "Манчестер Сити" футболчиси!  6 00:15Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод"дан йирик ғалаба, Бенземадан гол  0 23:27Аморим Гарначо яна нималарни ўрганиши кераклигини айтди  3 23:02Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида ўзгариш  1 22:50"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячи сотиб олмоқчи  5 22:19Саудия Арабистони. Пешқадам "Ал Ҳилол" аутсайдер дарвозасига 9та гол урди  3 21:50"Навбаҳор" БААда Хорватия, Арманистон ва Хитой жамоаларига қарши ўйнайди  1 21:30"Сўғдиёна" дарвозабони билан шартномани узайтирди  3 21:08Златан Роналдуга жавоб берди  19 20:44АПЛ топ-клублари қизиққан футболчини "Бавария" илиб кетмоқчи  0

Биринчи лига, “Шарқ” минтақаси. Апрель ойининг энг яхши мураббийи Меҳмон Солихўжаев! Янгиликлар

Биринчи лига, “Шарқ” минтақаси. Апрель ойининг энг яхши мураббийи Меҳмон Солихўжаев!

“СА” талқини бўйича биринчи лиганинг “шарқ” минтақасида апрель ойининг “Энг яхши мураббийи” деб “Косонсой” бош мураббийи Меҳмон Солихўжаев муносиб кўрилди.
Бир неча йиллардан буён Косонсойда ишлаб келаётган Солихўжаев бу йил ёшлардан иборат курашчан жамоа шакллантиргани кўриниб турибди. Унинг жамоаси ортда қолган апрель ойида 6ат ўйин ўтказиб, 4та ғалабага эришди. Эътиборлиси косонсойликлар Тошкентда “Оқ-тепа” ва “НБУ-Осиё”ни мағлубиятга учратиб қайтишни уддалади. Албатта бунда Меҳмон Солихўжаевнинг ҳиссаси ётибди.

Ундан кейинги ўринга эса “Хотира-79” мураббийи Усмон Асқаралиевни қўйдик. Наманган вилоятининг Уйчи туманида бу йил курашчан жамоа тузилгани кўриниб турибди. Чунки таркибда ҳам олий лига ҳавосидан баҳраманд бўлган ўйинчилар йиғилган. Бу эса “Хотира-79”нинг юқори ўринларда юришини таъминламоқда. Бу жамоа ҳам ортда қолган ой давомида 6та учрашувда майдонга тушиб, 3та ғалаба ва 1та дуранг қайд этди. Турнир жадвалида эса 4-ўринга кўтарилиб олди.

3-ўринга “Қўқон-1912”ни собиқ мураббийига айланган Тоҳир Кападзени қўйдик. Эндиликда “Нефтчи” клуби раиси сифатида ишлаётган Тоҳир Вейсалович ортда қолган апрель ойи давомида Қўқонда тўлиқ ишлади. 6 ўйинда 3та ғалаба ва 3та дуранг қайд этган қўқонликлар турнир жадвалида пешқадамликни қўлга олди. Бунда Кападзенинг ҳам хизматлари борлигини таъкидлаш лозим.

Биринчи лига, “Шарқ” минтақаси. 
“Апрель ойининг энг яхши мураббийи”
1. Меҳмон Солихўжаев (“Косонсой”)
2. Усмон Асқаралиев (“Хотира-79”)
3. Тоҳир Кападзе (“Қўқон-1912”)
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика