UZ

Сўнгги янгиликлар

00:00Туркия. Лерой Саненинг дубли "Галатасарой"га "Истанбул Башакшеҳир" устидан ғалаба тақдим қилди. Шомуродов ҳам бу учрашувда гол урди  27 23:45Суперлига. "Навбаҳор" – "Бунёдкор" 0:2  0 23:35Бундеслига. ​"Бавария" марказий учрашувда "Боруссия Д"ни мағлубиятга учратди  3 23:30"Барселона" Флик қўл остида 200-голини урди  0 23:25АПЛ. "Арсенал" "Фулхэм"ни минимал ҳисобда мағлубиятга учратди  2 23:10Илёс Зейтуллаев: "Узоқ давом этган нохуш анъанани синдира олдик"  1 23:10Ўзбекистон футзал термаси ўртоқлик ўйинида Қоғозистонга йирик ҳисобда мағлубиятга учради  2 22:58А Серия. "Рома" – "Интер". Бошланғич таркиблар маълум!  0 22:23Флик "Реал Мадрид"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  4 21:47Эрлинг Холанд қойилмақом натижа кўрсатмоқда  2 21:23Ла Лига. Араухонинг сўнгги дақиқалардаги голи "Барселона"га "Жирона" устидан ғалаба тақдим этди. Флик четлатилди  66 21:12Суперлига. "Динамо" Самарқанд кунида "Бухоро"ни аяб ўтирмади   31 21:10Шавкат Юсупов: "Пешқадамдан очко олиш биз учун ғалабадек бўлди"  1 21:00АПЛ. "Манчестер Сити" Холанднинг дубли эвазига "Эвертон"ни мағлубиятга учратди  7 20:45"Челси" жуда кўп қизил карточка олмоқда  3

Биринчи лига қаерга қараб кетмоқда ёхуд “Ёзёвон-Лочинлари” ҳам сафарга 11 нафар футболчи билан жўнаб кетди Янгиликлар

Биринчи лига қаерга қараб кетмоқда ёхуд “Ёзёвон-Лочинлари” ҳам сафарга 11 нафар футболчи билан жўнаб кетди

Куни-кеча Нукуснинг “Орол” жамоасини сафарга, яъни Қувасойга “Цементчи” билан баҳсга 11 нафар футболчи билан борганини ёзиб ўтгандик.

Бугун эса яна биринчи лиганинг бошқа бир жамоасидан шундай хабар келди. Энди бу сафар Фарғонанинг “Ёзёвон-Лочинлари”да муаммо юзага келган. Ўз номини сир тутиш таклифи билан бизга маълумотларни етказган шахснинг айтишича, жамоада моддий муаммолар юзага келганига анча вақт бўлган. Футболчилар деярли мавсум бошидан буён насияга ўйнаб келаётган экан. Ёзёвонликлар иккинчи босқичнинг навбатдаги турини, 20 сентябрь куни Нукусда “Орол”га қарши ўтказади. Мазкур бўлажак баҳсга футболчиларнинг бориши сўроқ остида бўлиб, раҳбарият сўнгги паллада сафарга бориб келишни имкон қадар таъминлаб берган. Шунда ҳам 11 нафар футболчи билан жўнаб кетилган. Уларни Нукусга олиб бориб келиш клуб маъмури гарданига юкланган. Демак, “Орол”га қарши кимларнинг ўйнаши аниқ. Мабода бирор-бир футболчи жарохатга йўлиқса, билмадик унинг ўрнини ким тўлдирар экан?!

Шунингдек сафарга бош мураббийсиз кетган клубдан ижобий натижа кутиш ҳам ноўрин бўлса керак. Яна билмадик.

Четдан қараганда, биринчи лига ўйинлари шунчаки расмиятчилик учун ўтказилаётгандек таассурот қолдирмоқда. Шу кунгача бирор-бир вилоятга ПФЛ вакилининг бориб, ўйинларни ташкил этиш ёки у ердаги вазият билан танишганини учратмадик. Кўп гувоҳ бўламиз айрим стадионлар талабга жавоб бермасада, учрашув ўтказиб келинмоқда. У ерда на табло бор, на стадион суҳандони учун карнайлар. Хаттоки ўйиндан олдин жамоалар майдонга чиқиб келаётганида ПФЛ мадҳияси ҳам қўйилмаяпти. Жазирама ёзнинг айни чилласида сунъий майдонда жавлон ураётган футболчиларга ачинасан киши.

Шундай пайтда ўйланиб қоласан киши – биринчи лига қаерга қараб кетмоқда.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика