UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41"Сўғдиёна" назорат ўйинида "Динамо"ни мағлуб қилди  0 18:24Россиялик собиқ футболчи Эрон термаси ҳақида: "Сайёҳлар жамоаси. Улар қандай қилиб жаҳон чемпионатига чиқди, ҳайронман"  11 17:58Жон Оби Микел ўзининг АПЛ рамзий термасини тузди  1 17:43"Ливерпуль" футболчиси жароҳат сабабли термаси ихтиёрини тарк этди  0 17:16Назорат ўйини. "Сурхон" ва "Локомотив" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  0 16:38Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17. Таркиблар маълум  7 16:16ЖЧ-2026 саралаши. Бугун Осиёда иккита ўйин бор  2 15:31"Интер Майами" Неймарга қизиқмоқда. Бразилиялик футболчи "Барса"да Месси ва Суарес билан ўйнаган  3 14:49"Ал Аҳли" Винисиус учун "Реал"га 300 млн фунт тўлашга тайёр  1 13:53Мбаппе жиддий жароҳатдан қутулиб қолди. У кейинги ҳафтада "Реал" билан машғулот ўтказиши мумкин  10 13:10"Бавария" 39 ёшли Нойер билан шартномани узайтиради?  2 12:32"Манчестер Юнайтед" "Реал" ярим ҳимоячисига эътибор қаратди  2 12:02Кевин Амаро: "Ўзбекистон - биз учун сирли жамоа"  3 11:29"Ювентус" Сандро Тонали учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  0 10:55Англиялик футболчи одам ўлдиргани учун қамоқхонада ўтириб чиқиб, собиқ жамоасига қайтди  3

Биринчи лига. "Норин" - "Динамо" 0:0 Янгиликлар

Биринчи лига. "Норин" - "Динамо" 0:0

Теглар :  ДинамоНорин
Биринчи Лига 34-тури доирасидаги мавсумнинг энг муҳим учрашуви Ҳаққулободда кечди.
Турнир жадвалида пешқадам «Динамо»ни таъқиб этаётган «Норин» билан кечган учрашувда муроса йўли танланди.

Шу куни жароҳати боис жамоа сардори Акмал Бозоров «Динамо»га ёрдам бера олмаган бўлсада, бир ойлик танаффусдан кейин Фирдавс Абдусалимов жароҳатини даволаб, сафга қайтди.

Учрашув тенгкурашлар остида бошланиб, икки томон ҳам имкон бўлди дегунча хавли ҳужумлар яратишди. Айниқса, «Динамо» ҳужумчилари Амиржон Сафаров ва Виктор Клишинлар голли вазиятдан унумли фойдалана олишмади.

Асабий тарзда кечган баҳснинг иккинчи бўлимида захирадан Виктор Клишин ўрнига майдонга тушган Асомиддин Маматов ҳисобни очиши мумкин эди, аммо унинг зарбаси ноаниқ чиқди. Кўп ўтмай эса, ёш ҳужумчи рақиб билан тўқнашувдан кейин жиддий жароҳат олиб, майдонни барвақт тарк этишга мажбур бўлди.

Асабий ва кескин курашларга бой ўтган баҳсга бош ҳакам андижонлик Темур Тўхтасинов томонидан 9 дақиқа қўшиб берилган бўлсада, шу куни икки жамоа дарвозаси дахлсизлиги сақланиб қолинди, 0:0.

24 ўйинлик ғалабали сериядан сўнг, «Динамо» жамоаси ўтган турда Андижонда «УзДонгЖу» билан 1:1 ҳисобини қайд этган бўлса, бу сафар Наманган вилоятида «Норин» билан 0:0 ҳисобидаги дуранг қайд этди.

34-турдан сўнг «Динамо»нинг очколари сони 75 ни ташкил этиб, Самарқанд жамоаси энг яқин таъқибчиси «Норин»дан битта ўйин кам ўтказган ва 6 очко кўп жамғарган ҳолда Олий Лигага муддатдан олдин қайтиш учун жуда яхши имконият ҳосил қилган.

«Динамо» навбатдаги икки ўйинни 2 ва 5 ноябрь кунлари Самарқандда «Ёзёвон-Лочинлари» ҳамда «Цементчи»га қарши ўтказади.

Жамоанинг «Косоной» ва «Хотира-79» жамоаларига қарши қолдириган икки учрашуви санаси эса ПФЛ томонидан ҳозирча маълум қилинмаган.

Биринчи Лига. 34-тур.

26 октябрь (чоршанба)

«НОРИН» - «ДИНАМО» - 0:0

Ҳакамлар:
Т. Тўхтасинов (Андижон), А. Маражабов (Андижон), З. Абдураҳмонов (Андижон)

Назоратчи: М. Исмаилов (Ташкент).

«Динамо»:
Михаил Наумов, Миркомил Локаев, Бунёд Исроилов, Алексей Николаев, Фирдавс Абдусалимов, Искандар Холмирзаев, Жасур Азимов, Омаджон Тайлоқов, Комил Шарофутдинов (Ислом Шарипов, 72), Виктор Клишин (Асомиддин Маматов, 65, Алишер Холиқов, 75), Амиржон Сафаров.
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика