UZ

Сўнгги янгиликлар

06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  0 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  25 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  45 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  1 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  9 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  22 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  6 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  5 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  6 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6

Биринчи лига. Иккинчи босқич якунлари. Энг кам гол урган “Орол” Янгиликлар

Биринчи лига. Иккинчи босқич якунлари. Энг кам гол урган “Орол”

Теглар :  Орол
Нукусликлар жорий мавсумни бир амаллаб ҳар холда ижобий якунлаб олди дейиш мумкин.

Молиявий муаммолар қалашиб ётган бўлишига қарамай, маҳаллий футболчилар фидоийлик кўрсатиб, жамоа шанини муносиб ҳимоя қилди. Сафар учрашувлари ҳаминқадар амалга оширилсада, меҳмонда бир маротаба бўлсада зафар қуча олди. Шунингдек “Орол” жамоаси Ёзёвондаги баҳсга моддий қийинчилик туфайли бора олмай мухлисларини ажаблантирди.

Бош мураббий Неъматулла Қутибоев имкониятдан келиб чиқиб, маҳаллий йигитлардан курашчан жамоа тузишга интилди. Футболчиларнинг кўпчилигини бошқа қўшимча иши бўлгани боис “Орол” клубидан бериладиган пулга қараб қолган эмас. Ҳар холда буни ўйинчиларнинг ўзи билан суҳбатлашганимизда айтишганди. Бу борада нукуслик футболчиларга қойил қолмасдан илож йўқ.

Қуйида жамоанинг иккинчи босқичда қайд этган натижаси билан батафсил танишиш имкониятига эга бўласиз.

Ўйинлар

14

Умумий голлар

14

Уйда

8 (57,14%)

Сафарда

6 (42,86%)

Ўтказиб юборилган голлар

27

Уйда

10 (37,04%)

Сафарда

17 (62,96%)

Урилган ўртача голлар

1

Ўтказиб юборилган ўртача голлар

1,93

Уйдаги очколар

7/21 (33,33 %)

Сафардаги очколар

5/21 (23,81 %)

Энг йирик ғалаба

3:2 – “Хотира-79

Энг йирик мағлубият

1:6 – “Цементчи”

Гол ўтказиб юборилган ўйинлар

3 (21,43%)

Голсиз ўйинлар

5 (35,71%)

Иродали ғалаба

1

Иродали дуранг

1

Иродасиз мағлубият

1

Иродасиз дуранг

0

Йирик ғалаба

0

Йирик мағлубият

2

Автогол (урилган/ўтказиб юборилган)

0/0

Огоҳлантириш (ўртача)

32 (2,29)

Четлатиш (ўртача) – Тўғридан тўғри/2-СК

3 (0,21) - 2/1

Мухлислар ташрифи (жами/ўртача)

10460/747

 

Нукусликлар иккинчи босқичда бошқаларга нисбатан энг кам гол урган жамоа бўлди, 17та. Ҳар бир учрашувга ўртача 1тадан тўп демакдир. Ўз дарвозасидан ўтказиб юборилган голлар сони эса 30тани ташкил этди. Ҳар бир учрашувга ўртача 2тадан гол деганидир.

“Орол”нинг иккинчи босқичдаги тўпурарлари Жавлон Пиримбетов билан Темур Турдиев бўлди. Мавсумдаги тўпурари эса Наврўзбек Ҳаипов бўлди. У биринчи босқичнинг ўзида 5та гол урган. Бу эса “Орол”даги энг юқори кўрсаткич бўлди.

Айтишларича Ҳаипов ёзда харбий хизматга сафарбар этилган. Шу боис мухлислар иккинчи босқичда унинг ўйинларидан баҳраманд бўлмади.

Ким қанча гол урди?


Футболчи

Гол        

Пен.    

Жавлон Пиримбетов    

3


Темур Турдиев

3


Мурот Абдумуротов

2


Айбек Рўзимов

1


Дамир Низанов

1


Жонибек Гаипов

1


Марат Ауезниёзов

1


Нурлибек Таласбоев

1


Улуғбек Қутибоев

1


 

Исломбек Рустамбеков

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика