UZ

Сўнгги янгиликлар

07:45Sofascore. Финални энг ёмон ўйинчиси ким бўлди?  1 07:17Европа лигаси. Финалнинг учрашувнинг "man of the match"и маълум  11 01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  95 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  4 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  7 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  2 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  5 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  12

Биринчи лига. Бугун 5-турга старт берилади. Тахминингиз қандай? Янгиликлар

Биринчи лига. Бугун 5-турга старт берилади. Тахминингиз қандай?

Биринчи лига клублари ҳам қисқа муддатли танаффусдан сўнг навбатдаги тур ўйинларини бошлайди.

Демак, бугун 5-тур баҳсларига старт берилади. Турнинг 7та учрашуви бугун бўлиб ўтса, эртага яна бир баҳс билан тур якунига етади. Хўш, бўлажак баҳслар олдидан таҳминингиз қандай?

«УзДонгЖу» (Андижон) – «Обод» (Тошкент)
Ҳакамлар:
М. Мухамедов (Тошкент вилояти), Ф. Дўсматов (Гулистон), Т. Суюнов (Гулистон)
Назоратчи: Б. Тоғаев (Ташкент).
Бугун Андижонда турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади десак муболаға бўлмас. “УзДонгЖу” ўз майдонидаги баҳсларда ҳар қандай рақибни тиз чўктира олишини жуда яхши биламиз. Лекин турнир пешқадами “Обод” ҳам имкон қадар очко йўқотмасликка уриниши аниқ. Шу боис бугун мухлислар майдонда кескин курашга гувоҳ бўлади деб айтиш мумкин. Гарчи тошкентликлар чемпионатда карвонбошчиликни ўз қўлига олган бўлсада, уларга водийда осон бўлмайди. Бугунги баҳсни мезбонларнинг асосий ҳимоячиларидан бири Мақсуд Ҳайитов дисквалификация туфайли ўтказиб юборади. Лекин шунга қарамай жамоаларнинг ғалабага бўлган имкониятини ҳозирча тенг баҳоладик. Қолганини учрашувда кўрамиз. “СА” бугун мазкур баҳсни стадионда бевосита стадионда кузатиб боради.
Имкониятлар: 50х50
 
«Ёзёвон-Лочинлари» (Ёзёвон) – «Хоразм» (Урганч)
Ҳакамлар:
Т. Тўхтасинов (Андижон), И. Абдулаков (Тошкент вилояти), И. Зоитов (Тошкент вилояти)
Назоратчи: М. Исмоилов (Тошкент).
Ёзёвон жамоасида бош мураббий ўзгаргач, кетма-кет муваффақиятга эриша бошланди. Аммо ўтган турда Ислом Исмоилов бошқарувидаги жамоа сафарда “Обод”га йирик (9:0) ҳисобда мағлуб бўлди. Ёш мураббий оралиқ танаффус чоғида қўл остидаги йигитларни қанчалик руҳий ўрадан олиб чиқиб кетганини бугунги баҳсда кўриш мумкин. Вали Султонов бошчилигидаги “Хоразм” эса иккинчи босқични ҳозирча юқори нотада ўтказмоқда дейиш мумкин. 4та ўйиндан буён фақат ғалаба қозонаётган урганчликлар бугунги баҳсда ҳам ўзлари учун ёқимли бўлган ушбу анъанани давом эттира олармикин. Буни учрашув кўрсатиб беради.
Имкониятлар: 45х55

«Цементчи» (Қувасой) – «Машъал-2» (Муборак)
Ҳакамлар
: Д. Пислегин (Тошкент), С. Еремеев (Тошкент), Ф. Ярмухамедов (Тошкент)
Назоратчи: И. Раҳимов (Андижон).
Қувасойда ҳам бугун қизиқарли учрашув бўлиб ўтади деб бемалол таҳйин қила оламиз. Шуниси аниқки мезбонларга бугун осон бўлмайди. Боиси “Машъал-2” таркиби асосан ёшлардан ташкил топган бўлсада, ҳар қандай рақибни “эсини” киритиб қўймоқда. Ёдингизда бўлса, ўтган йили ҳам Дилшод Андаев бошқарувидаги жамоа Қўқонга сафар уюштириб, кутилмаганда ғалабани илиб кетганди. Шу боис бугун ҳам қувасойликлар рақибга бўлган ҳурматни янада оширса ўзлари учун фойдадан холи бўлмайди. Абдумалик Ҳакимов устозлигидаги “Цементчи” таркиби иккинчи босқич арафасида маҳоратли ижрочилар эвазига кучайтириб олинди. Демак улар ўз майдонида очко йўқотишига ҳаққи йўқ. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши ҳам уларга сезиларли куч бағишлаши табиий.   
Имкониятлар: 60х40

«Хотира-79» (Уйчи) – «Ғиждувон» (Ғиждувон)
Ҳакамлар:
А. Нажафалиев (Тошкент), Ш. Файзиев (Жиззах), К. Абдураимов (Жиззах)
Назоратчи: О. Дачев (Тошкент).
Мазкур тўқнашувда мезбонларнинг ғалабага бўлган имконияти юқорироқ дейиш мумкин. Чунки “Ғиждувон” ўзи шундоқ ҳам уйидаги баҳсларни ютишни аранг бажармоқда. Лекин футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Четдан қараб, солиштирганда ҳар икки жамоа ҳам бир-бирига шароит ва шунга ўхшаш холатлар бўйича ўхшашиб кетади.
Имкониятлар: 60х40
 
«Косонсой» (Косонсой) – «Орол» (Нукус)
Ҳакамлар:
О. Туйчибоев (Тошкент), Р. Толибжонов (Фарғона), Ш. Аъзамов (Фарғона)
Назоратчи: Э. Орипов (Фарғона).
Косонсойда ҳам бугун мухлислар кескин курашларга гувох бўлади деб айтиш мумкин. Устунлик бироз бўлсада мезбонлар томонида деса бўлади. Боиси “Орол”нинг ўтган турда 3та асосий футболчиси майдондан четлатилди. Шунинг учун нукусликлар Косонсойга катта йўқотишлар билан келади. Дарвоқе, “Орол”нинг иқтидорли ҳужумчиси Наврўзбек Ҳаипов харбий хизматга кетгани муносбати билан жамоага ёрдам бера олмаяпти.
Имкониятлар: 60х40
 
«Оқ-тепа» (Тошкент) – «Насаф-2» (Қарши)
Ҳакамлар:
А. Рубаков (Тошкент), Ш. Қамаров (Самарқанд), С. Ҳакимов (Самарқанд)
Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).
Мазкур баҳсда мезбонларни фаворит дея аташ мумкин. Халқимизда кўр ҳассасини бир маротаба йўқотадиган деган гап бор. Шу боис Элдор Сакаев жамоаси ҳам аввалги турдаги мағлубиятдан кераклича хулоса чиқариб олган бўлса ажаб эмас. Лигада аста-секин ўз ўрнини топиб бораётган “Насаф-2”ни эса Тошкентдан дуранг билан қайтиши ҳам катта натижа бўлиши мумкин.
Имкониятлар: 70х30
 
«НБУ-Осиё» (Тошкент) – «Локомотив-БФК» (Тошкент)
Ҳакамлар:
Д. Каримов (Тошкент), Ш. Қаюмов (Жиззах), Э. Турсунов (Наманган)
Назоратчи: Ш. Жумаев (Қарши).
Тошкент дербисида мезбонларнинг имконияти юқори. Руфат Акрамхўжаев ва Рустам Орипов бошқарувидаги “банкирлар” ўз майдонида осонликча очко йўқотмайди. Боз устига “Локомотив-БФК” билан ўйинда. Қолаверса таркиб ва махорат бобида ҳам “НБУ-Осиё” бугунги рақибидан бир бош устундир.  
Имкониятлар: 70х30  

5 сентябрь (шанба)
«Пахтакор-2» (Тошкент) – «Зомин» (Зомин)
Ҳакамлар:
А. Эргашев (Тошкент), Д. Акмалов (Тошкент), С. Абдураҳмонов (Тошкент)
Назоратчи: С. Зайлобидинов (Фарғона).
Турнинг сўнгги учрашуви эртага бўлиб ўтади. Жасур Абдураимов устозлигидаги “Пахтакор-2” ўз майдонида “Зомин”ни қабул қилади. Бўлажак баҳс олдидан имкониятларни тенг дея баҳолаш мумкин. Қолганини ўйин кўрсатади.
Имкониятлар: 50х50

Исломбек Рустамбеков.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика