UZ

Сўнгги янгиликлар

16:15"Арсенал" "Реал Сосьедад"дан Меринони харид қилмоқчи  0 15:49Саудияликлар Рафинья учун 65 млн евро таклиф қилишди. "Барса" Уильямс ва Ольмо билан шартнома имзолаш учун ўйинчиларни сотишга тайёр  0 15:17Де Хеа "Женоа"га ўтмайди – унинг талаблари клуб учун жуда юқори. Дарвозабонда МЛС ва Саудия Арабистонидан вариантлар бор  1 14:49Артём Довбик "Рома"нинг таклифини қабул қилди ва клубга ўтишга яқин  1 14:21Ольмо "Барселона"дан ташқари барча клубларнинг таклифини рад этди  2 13:58Ихеаначо Ла Лига клубига ўтишга яқин  0 13:31Ашурматов: "Олимпиада олдидан Ўзбекистон терма жамоасининг плей-оффга чиқишига катта умид боғланганди"  7 13:02"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолашга яқин  0 12:38Филлипс "Манчестер Сити"ни тарк этмоқчи  1 12:17ПСЖ ва АПЛ клублари Уильямснинг Испанияда қолишни афзал кўришини ҳис қилишмоқда. "Барселона" – фаворит  0 11:48Лондон клуби Ван-Биссака борасида МЮ билан музокаралар ўтказмоқда  1 11:25Шерзод Қодиров "Динамо"дан кетди?!  0 11:04«Бухоро» «Локомотив» футболчиси билан шартнома тузди  4 10:40Лени Йоро «Арсенал»га қарши учрашувда жароҳат олди  4 10:12«Ювентус» юлдузи Лондонга кўчиб ўтишга яқин  1

Биринчи лига. 5-тур статистикаси Янгиликлар

Биринчи лига. 5-тур статистикаси

Пайшанба ва шанба кунлари биринчи лиганинг иккинчи босқич, 5-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Бугун эса навбатдаги турга старт берилади.
Биз эса одатдагидек, ортда қолган турнинг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз. 

“ШЎРТАН” ТОШКЕНТДА ИККИНЧИ БОР МАҒЛУБ БЎЛДИ
Ушбу турга келиб, турнир пешқадами “Шўртан” чемпионатдаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Эътиборлиси ғузорликлар бу сафар ҳам Тошкентда очко йўқотди. Ёдингизда бўлса пешқадамни будан олдинги турларнинг бирида “Пахтакор-2” мағлуб этганди. Энди эса “Оқ-тепа” катта сахнага чиқди. Сергей Рекуннинг ягона голи якунда тошкентликларга қимматли уч очко келтирди.
Тошкентнинг яна бир жамоаси “Истиқлол” ниҳоят 5-турга келиб, иккинчи босқичдаги илк ғалабасини танътана қилди. Дастлабки 4та ўйинда рақибига имкониятни бой берган тошкентликлар пайшанба оқшомида “Зомин”ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Нўъмон Ҳасанов бошқарувига ўтган “Пахтакор-2” бу турда йирик ғалабани расмийлаштирди. ПФЛга бадал пулини тўламасдан келган ва бунинг учун олдинги турда техник мағлубиятга учраган “Ғаллакор-Автомобильчи”нинг бугунги аҳволига хавас қилиб бўлмайди. Ёш “пахтакорчилар” 5-турда рақиб дарвозасига нақд 7та (!) киритишга муваффақ бўлди. Ғаллаоролликлар бунга 3 бор жавоб қайтаришга эришди холос.

Ўз вақтида олий лигада иштирок этган “Хоразм”нинг ҳам аҳволи танг. Урганчликлар Андижонга аранг етиб келгандек таассурот уйғотди. Ҳар холда бизга шундай туюлди. Бу ҳақда кейинроқ батафсил тўхталамиз. “УзДонгЖу”га қарши кечган баҳсда “Хоразм”нинг учта ўйинчиси майдондан четлатилгани ҳам қайсидир маънода уларга янада қийинлаштирди. Якунда майдон эгалари 2:0 ҳисобида зафар қучди.

Уйчининг “Хотира-79” бу сафарги турда ҳам мухлисларини ранжитди. Аниқроғи Нукуснинг “Орол” жамоаси шундай бўлишига мажбур этди. Неъматулла Қутибоев шогирдлари гарчи узоқ масофани босиб келган бўлса-да, шунга қарамай сафардан уч очко билан қайтишга эришди.
Умуман олганда 5-турда бўлиб ўтган 8та ўйиндан 7тасини мезбонлар ўз фойдасига ҳал этган бўлса, сафарда ғалаба қозонган жамоа биргина “Орол” бўлди.

5-тур. 4 сентябрь (пайшанба)
“Истиқлол” – “Зомин” 2:1
“Пахтакор-2” - “Ғаллакор-Автомобилчи” 7:3
“УзДонгЖу” – “Хоразм” 2:0
“Хотира-79” – “Орол” 1:2
“Обод” – “Шердор” 3:1
“Қўқон-1912” – “Аланга” 3:1
6 сентябрь (шанба)
“Оқ-тепа” – “Шўртан” 1:0
“НБУ-Осиё” - “Машъал-2” 3:0

ГОЛЛАР

* Ортда қолган турнинг 8та ўйинида жами 30та гол қайд этилди.
* Бу ҳар бир ўйинга ўртача 3,75тадан гол демакдир.
* Киритилган голлардан 22таси мезбонлар ҳисобига ёзилди.
* Қолган 8та голни эса меҳмон жамоалар киритган.
* Учрашувларнинг биринчи бўлимида 16та гол киритилди.
* Иккинчи таймда эса яна 14та гол кузатилди.
* Турнинг энг тезкор голи 3-дақиқада киритилди. “Қўқон-1912” футболчиси Баҳодир Акрамов ушбу дақиқада “Аланга” дарвозасига тўп киритиб, учрашувда ҳисобни очишга эришди.
* Аксинча турнинг энг сўнгги голи эса 90-дақиқага тўғри келди. “Пахтакор-2” ҳужумчиси Темур Толипов ушбу дақиқада “Ғаллакор-Автомобильчи” дарвозасига пенальтидан тўп киритган.
* Ушбу турда энг кўп тўп киритган жамоа “Пахтакор-2” бўлди. 7та гол!
* Аксинча ўз дарвозасидан нисбатан энг кўп тўп ўтказиб юборган жамоа “Ғаллакор-Автомобильчи” бўлди.
* 5-турда ишлаган ҳакамлар жами 7та пенальти белгилади. Эътиборлиси уларнинг барчаси аниқ амалга оширилган.
* Энг кўп пенальти белгиланган ўйин, “Пахтакор-2” – “Ғаллакор-Автомобильчи” (7:3) баҳси бўлди. Бош ҳакам Дилшод Каримов шу куни меҳмонлар дарвозасига 2та мезбонлар дарвозаси томон эса 1та пенальти тепилишини кўрсатди.
* Пенальтидан гол урган футболчилар қуйидагилардир:
Темур Толипов 2та (“Пахтакор-2”)
Исроил Турсунов (“Истиқлол”)
Абдураззоқ Жўраев (“Хотира-79”)
Абдурасул Абдуғаниев (“Ғаллакор-Автомобильчи”)
Шаҳбоз Жумабоев (“УзДонгЖу”)
Нурлибек Таласбоев (“Орол”)   
* Ушбу турда дублга эришган футболчилар сони 2тани ташкил этди. Элёр Акбаров (“Обод”) ва Абдурасул Абдуғаниев (“Ғаллакор-Автомобильчи”) рақиб дарвозасига икки бор йўл топа олди.
* Битта ўйинда иккита ва ундан ортиқ гол уриш борасида Темур Толипов мавсум-2014да ўзига хос рекорд қўйди. “Пахтакор-2”нинг истеъдодли ҳужумчиси ушбу турда ўз ҳисобига 6та гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. Кўрамиз унинг ушбу кўрсаткичини яқин орада ким такрорлар экан.
 
ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЧЕТЛАТИШ
* Огоҳлантириш ва четлатишлар хусусида тўхталадиган бўлсак. Ушбу турда ҳакамлар жами 30 нафар футболчини сариқ карточка билан “сийлади”.
* Ҳар бир баҳсда ўртача 3,75дан огоҳлантириш демакдир.
* Сариқ карточкаларнинг 21таси мезбонлар томон кўрсатилган.
* Қолган 9та сариқ эса меҳмон жамоа ўйинчиларига берилган.
* Энг кўп сариқ карточка ишлатилган ўйин “Истиқлол” – “Зомин” баҳси бўлди, 8та!
* Бош ҳакам Дмитрий Пислегин шу куни мезбонларнинг 5 нафар, меҳмонлардан эса 3та ўйинчини сариқ карточка билан огоҳлантирди.
* Ушбу турда энг кўп сариқ карточка олган жамоа ҳам Тошкентнинг “Истиқлол” жамоаси бўлди, 5та.
* Аксинча “УзДонгЖу” бу борада бошқаларга намуна кўрсатди. Андижонликлар “Хоразм”га қарши баҳсда бирор маротаба ҳам огоҳлантирилмади.
* Эътиборлиси урганчликлар ҳам ушбу турда сариқ карточка олмаган.
* Қизил карточка борасида гап кетганида, бу борада “Хоразм” ҳаммани ортда қолдирди. Андижондаги ўйинда бош ҳакам Анатолий Рубаков урганчликларнинг 3 нафар футболчисини майдондан муддатидан олдин четлатишга қарор қилди.
* Маъмур Абдуллаев, Равшан Жуманиёзов ҳамда Шохруҳ Искандеров кейинги турда жамоасига ёрдам бера олмайди.
* Эътиборлиси қолган ўйинларда қизил карточка қайд этилмади.
 
МУХЛИСЛАР
* 5-турнинг 8та ўйинига жами 5833 нафар томошабин ташриф буюрган!
* Ҳар бир баҳсга ўртача 729та ишқибоз кирган демакдир.
* Энг кўп мухлис ташриф буюрган ўйин “Қўқон-1912” – “Аланга” бўлди, 3823та томошабин!
* Аксинча бу борада энг паст натижа “НБУ-Осиё” – “Машъал-2”ўйинида қайд этилди. Эътиборлиси ушбу жамоаларнинг ҳар бир уй баҳсига охирги пайтларда 100тадан ортиқ мухлис кирмаяпти.  

Томошабинлар ташрифи кимда қандай?
«Истиқлол» – «Зомин» – 2:1. 58 томошабин.
«Пахтакор-2» – «Ғаллакор-Автомобильчи» – 7:3. 75 томошабин.
«УзДонгЖу» – «Хоразм» – 2:0. 520 томошабин.
«Хотира-79» – «Орол» – 1:2. 938 томошабин.
«Обод» – «Шердор» – 3:1. 75 томошабин.
«Қўқон-1912» – «Аланга» – 3:1. 3823 томошабин.
«Оқ-тепа»  – «Шўртан» – 1:0. 321 томошабин.
«НБУ-Осиё» – «Машъал-2» – 3:0. 23 томошабин.

ИККИНЧИ БОСҚИЧ, 5-ТУРДАН КЕЙИНГИ ВАЗИЯТ!

#ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НОчк
1Шўртан19161259 - 104949
2Қўқон-191219132439 - 192041
3Оқ-тепа19113544 - 301436
4Обод19111732 - 24834
5УзДонгЖу19101829 - 25431
6НБУ-Осиё1994638 - 281031
7Зомин1985629 - 21829
8Машъал-21983815 - 27-1227
9Орол1974819 - 22-325
10Пахтакор-21973936 - 38-224
11Аланга1973924 - 33-924
12Хоразм1965821 - 26-523
13Хотира-7919541022 - 32-1019
14Шердор19541013 - 32-1919
15Истиқлол19501435 - 52-1715
16Ғаллакор Автомобилчи19131518 - 54-366


6-ТУРДА УЧРАШАДИЛАР
7 сентябрь (якшанба)

“Истиқлол” – “Ғаллакор-Автомобилчи”
“Пахтакор-2” - “Зомин”
“УзДонгЖу” – “Орол”
“Хотира-79” – “Хоразм”
“Обод” – “Аланга”
“Қўқон-1912” – “Шердор”
9 сентябрь (сешанба)
“Оқ-тепа” - “Машъал-2”
“НБУ-Осиё” - “Шўртан”

Исломбек Рустамбеков тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика