UZ

Сўнгги янгиликлар

16:16Асаби бўшлар кўрмасин! "Барселона" жароҳат олган Пау Кубарси суратини чоп этди   2 15:47Ханс-Дитер Флик: "Бугун амалга оширган ишимиздан мамнунман"  0 15:16Суперлига. ОКМК - "Олимпик" (матнли трансляция)  0 15:15ОФК Чемпионлар лигаси-2. 4-турдан сўнг ғарбий минтақадаги ҳолат  4 14:42ОФК Чемпионлар Лигаси-2. "Чонбук Моторс" - "Селангор": Умар Эшмуродов асосий таркибда  0 14:31"Бетис" "Барселона" ҳимоячисига қизиқмоқда  1 14:19"Локомотив" сўнгги бор Самарқандда "Динамо"ни қачон ютган?  2 13:56"Барселона" XX асрда қайд этган ажойиб бир натижасини яхшилади   1 13:27Артета: "Футболчиларим билан фахрланаман"  1 12:25"Олимпик" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин   3 12:18U-20 Осиё кубогига қуръа ташланди. Ўзбекистон Эрон билан ўйнайди  16 12:04U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистонга аввалги мусобақаларда гуруҳда қайси терма жамоалар рақиб бўлган?  3 11:51Луис Энрике: "Натижа адолатли бўлмади. Биз "Атлетико"дан кучлироқ эдик"  4 11:30Катанец нега айнан Адҳамзодани чақирди?  36 11:10Ришарлисон жароҳат сабаб "Тоттенхэм"нинг бўлажак ўйинларини ўтказиб юборади  0

Биринчи лига. 15-тур олдидан кимда имконият қандай? Янгиликлар

Биринчи лига. 15-тур олдидан кимда имконият қандай?

Бугун биринчи лиганинг 15-тур ўйинлари бошланади. Эртага эса якунига етади. Эътиборлиси биринчи лигада хам ҳудди олий лигадаги каби ўйинлар икки кунда бўлади.

Илгари чемпионатнинг сўнгги икки тури бир кунда ва бир вақтда ўтказилганига кўникиб қолганимиз сабабли ҳам бу сафаргиси бошқача туюлмоқда. Хуллас 15-тур ўйинлари олдидан жамоаларнинг ғалабага бўлган имкониятини таҳмин қилиб кўрамиз.

“Пахтакор-2” – “Орол”
Нукусликлар билан боғланганимизда Тошкентга ташриф буюришганини таъкидлаб ўтишди. Бугунги баҳсда меҳмонлар сафида сезиларли йўқотишлар мавжуд бўлиб, Нурлибек Таласбоев, Жавлон Пиримбетов ҳамда Марат Ауезниёзов сариқ карточкалари сони 4тага етгани сабабли “Пахтакор-2”га қарши кечадиган баҳсда жамоасига ёрдам бера олмайди. Шунга қарамай “Орол” сафардан қуруқ қўл билан қайтмасликка уринади. “Пахтакор-2” ҳам ўз уйида шунчаки қараб турмайди ва ғалаба қозониш мақсадида астойдил харакат қилиши табиий. Боз устига пахтакорчилар биринчи даврада “Орол”ни сафарда 3:2 ҳисобида мағлуб этиб қайтганди. Бу нарса ҳам мезбонларга бугунги ўйин олдидан руҳан устунлик бериши турган гап.
Имкониятлар: 55х45.

“УзДонгЖу” – “Насаф-2”
Андижонликлар жорий мавсум ҳисобидан бугун ўз майдонидаги сўнгги расмий ўйинини ўтказади. Катта эхтимол ҳар галгидек бугунги баҳсга бир қатор мартабали кишилар ташриф буюради. Шу сабабли ҳам қандай бўлмасин “УзДонгЖу” ғалаба қозониш учун бор кучини сарф этади. Нурали Султонов бошқарувидаги “Насаф-2” эса ўтган турда ўз майдонида “Пахтакор-2”га имкониятни бой берганди. Энди бу сафар улар камида дуранг қайд этиш учун астойдил харакат қилса керак. Аммо бу жуда мураккабдир. Биринчи даврадаги баҳсда “УзДонгЖу” Қаршидан ғалаба билан қайтганини ҳам эътироф этиш лозим.
Имкониятлар: 60х40.

“Ёзёвон-Лочинлари” - “Локомотив-БФК”
Мазкур баҳсда ёзёвонликларни фаворит дея аташ мумкин. Аммо футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Рақибни менсимаслик ҳам салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. “Темирйўлчилар” лигада ўз ўрнини сақлаб қолиш учун жиддий кураш олиб боради. Бугунги баҳсда лекин барибир мезбонларнинг ғалабага бўлган имконияти юқори. Тан олиш керак, иккинчи босқичда “Ёзёвон-Лочинлари” катта ўсишга эришди.
Имкониятлар: 60х40.

“Цементчи” – “Зомин”
Шубҳасиз турнинг марказий ўйинидир. Қувасойликларни жиддий ўйин кутиб турибди. Шунингдек “Зомин”ни ҳам жиддий имтиҳон кутмоқда дейиш мумкин. Қувасойликларга маҳаллий мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши ҳам сезиларли даражада қўл келиши мумкин. Ушбу жамоаларнинг илк тўқнашувида нурсиз дуранг қайд этилганди. Кўрамиз бугун кимнинг омади чопаркин.
Имкониятлар: 50х50.

“Хотира-79” – “Обод”
Уйичликларга бугун жуда қийин бўлиши аниқ. Сабаби “Обод” 1-ўринга чиқиб олиш учун қолган икки ўйинда ғалаба қозониш билан бирга ашаддий рақиби “Оқ-тепа”ни очко йўқотишини ҳам кутади. Энг аввало бунинг учун “Обод” футболчилари қолган ўйинларда ғалаба қозониши шарт бўлади. Бизнингча бугунги баҳсда меҳмонлар ғалабани илиб кетади. Чунки “Хотира-79” айни дамда “Обод”га жиддий ташвиш туғдирадиган даражада эмас. Қолаверса биринчи дарадаги баҳсда тошкентликлар 8:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Имкониятлар: 30х70.
 
“Косонсой” – “Хоразм”
Мазкур учрашув ҳам қизиқарли ўтса ажаб эмас. Биринчи даврада Урганчда 3:0 ҳисобида мағлуб бўлган косонсойликлар бугун реванш олиш учун астойдил ўйнаса керак. Лекин “Хоразм” ҳам қараб турмайди. Уларни кейинги турда “Оқ-тепа” билан ҳам жиддий ўйин кутмоқда. Бугунги баҳсга меҳмонлар қандай таркиб билан ташриф буюргани бизга ҳозирча номаълум. Шу боис имконият борасида таҳмин қилиш бироз қийин. Балки дуранг қайд этилар.
Имкониятлар: 50х50

“Оқ-тепа” – “Машъал-2”
Чемпионат пешқадами “Оқ-тепа”ни бугун қийин ўйин кутиб турибди. Негаки “Машъал-2” ҳам чақилмас ёнғоқ бўлиб қолган. Муборакликлар кутилмаган натижалар қайд этиб, кўпчиликни ҳайрон қолдиради. Балки Дилшод Андаев шогирдлари бугунги учрашувда ҳам Тошкентдан очко билан қайтар. Ҳар холда биринчи даврадаги баҳсда “газчилар” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Бу эса уларга бугунги ўйин олдидан руҳан устунлик берса ажаб эмас. “Оқ-тепа” эса бугун ниҳоятда эхтиёткорона бўлиши аниқ. Сабаби унинг ортидан таъқиб этиб келаётган “Обод” билан ўртадаги очколар фарқи биттани ташкил этмоқда. Юқорида “Обод”нинг қолган икки турдаги рақибларини айтиб ўтдик. “Оқ-тепа”нинг рақиблари эса уларникидан фарқ қилади. Яъни бироз мураккаброқ. Шу боис Ильдар Сакаев бошқарувидаги “Оқ-тепа” аввало бугунги ўйинни ўз фойдасига ҳал этиб олиши лозим.

Имкониятлар: 60х40


3 ноябрь (сешанба)
“НБУ-Осиё” – “Ғиждувон”

Турнинг сўнгги ўйинида катта эхтимол билан майдон эгалари ғалаба қозонса керак. Сабаби лигадан тушиб кетиши аниқ бўлиб улгурган “Ғиждувон” қолган баҳсларни шунчаки расмиятчиликка ўтказиб қўйиши ҳам мумкин. Акс холда ҳам “банкирлар”нинг имконияти барибир юқори дейиш мумкин. Биринчи даврадаги баҳсда ҳам “НБУ-Осиё” мазкур рақибини 2:0 ҳисобида мағлуб этиб қайтганди.
Имкониятлар: 65х35.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика