UZ

Сўнгги янгиликлар

12:17Расман: Машарипов ўйнаётган "Истиқлол"га янги бош мураббий тайинланди  0 12:06Нега? "Брюгге"нинг 22 ёшли футболчиси МЮга "йўқ" деди  0 11:58Делап "Челси"да омадсиз ҳисобланган 9-рақам ҳақида: "Бундай нарсаларга ишонмайман"  0 10:50“Барселона“ Маркус Рэшфорд бўйича бир қарорга келди  2 10:23“Ливерпуль“ яна тўртта трансферни амалга оширмоқчи  5 09:57“Краснодар“ футболчисига МЮ ва ПСЖ қизиқиш билдирмоқда  2 09:30Неймар “Сантос“ билан янги шартнома имзолади. Унинг янги маоши маълум  1 09:01Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир чорак финалчи аниқланади  2 08:30Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ўртоқлик учрашувида йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди  3 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. Навбатдаги нимчорак финалчилар маълум  6 07:21Франциянинг номдор жамоаларидан бири Лига 2 га тушириб юборилди  3 02:30Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" "Бавария"ни мағлубиятга учратди  16 01:30Уильямс "Атлетик" раҳбариятга "Барселона"га ўтмоқчи эканини айтди  1 01:15"Барселона" Фати билан шартномани узайтириб, уни ижарага беради  6 00:50"Арсенал", "Челси" ва "Бавария" Барколяни сотиб олиш учун кураш олиб бормоқда  1

Биринчи лига. 14-тур олдидан кимда имконият қандай? Янгиликлар

Биринчи лига. 14-тур олдидан кимда имконият қандай?

Бугун биринчи лигада иккинчи босқичнинг 14-тур ўйинлари бўлиб ўтади.

Одатга кўра бўлажак баҳслар олдидан жамоаларнинг ғалабага бўлган имкониятини таҳмин қилиб кўрамиз.
 
15:00. “Насаф-2” – “Пахтакор-2”
Икки фарм-клублар ўртасидаги баҳс кескин ва муросасиз шу билан бирга қизиқарли ўтса ажаб эмас. Тошкентликларда тажриба бироз юқори. Аммо “Насаф-2” ҳам тобора лигада ўз ўрнини топиб бормоқда. Илк учрашувда томонлар нурсиз дурангга имзо чекканди. Бугунги баҳсда қаршиликларнинг имконияти бироз юқорироқдек кўринмоқда. Қолганини ўйинда биламиз.
Имкониятлар: 60х40.

15:00. “Локомотив-БФК”  - “УзДонгЖу”
Лигада ўз ўрнини сақлаб қолишга эътиборга қаратаётган “темирйўлчилар”га барқарорлик етишмаётгандек, назаримизда. Бугун уларга осон бўлмайди. Чунки “УзДонгЖу” ҳам сафарга очко жамғариш мақсадида бориши шубҳасиздир. Ушбу жамоаларнинг биринчи даврадаги баҳсида “УзДонгЖу” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Имкониятлар: 45х55.
 
15:00. “Зомин” – “Ёзёвон-Лочинлари”
Мазкур қарама-қаршиликни ҳам турнинг марказий ўйини дейиш мумкин. Сабаби “Зомин” ўз уйида осонликча таслим бўлмаса. Ёзёвонликлар ҳам охирги вақтларда сафардан ижобий натижа билан қайтмоқда. Балки бугун ҳам Исломбек Исмоилов шогирдлари Зоминдан керакли очколар билан қайтар. Эслатиб ўтамиз Ёзёвонда кечган илк ўйинда 3:3 ҳисоби қайд этилганди.  
Имкониятлар: 55х45.

15:00. “Обод” – “Цементчи”
Турнинг яна бир марказий ўйини. Тўғри қувасойлик ашаддий ишқибозлар бугун “Цементчи”дан ғалаба кутади. Аммо “Обод” ўз майдонида осонликча таслим бўлиб қолмайди. Лекин бу – футбол. Унда баъзида кутилмаган ҳисоблар ҳам қайд этилиб туради. Эхтимол меҳмонлар сенсация қилар. Айтиш керакки, илк учрашувда қувасойликлар бугунги рақибини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учрата олганди. Балки бугун “Обод” реванш олар.  
Имкониятлар: 60х40.

15:00. “Хоразм” – “Хотира-79”
Урганчликларнинг ғалабага бўлган имконияти юқори кўринмоқда. Сафардан “Хотира-79”нинг уч очко билан қайтиши жуда қийин. Лекин меҳмонлар имкон қадар қуруқ қўл билан қайтмасликка уринади. “Хоразм” ҳам қараб турмаса керак. Боз устига улар биринчи учрашувда ҳам уйчиликларни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб қайтганди.  
Имкониятлар: 60х40.

15:00. “Машъал-2” – “Косонсой”
Мазкур баҳсда ҳам мезбонларнинг ғалабага бўлган имконияти юқори дейиш мумкин. Чунки муборакликлар ўтган турда айнан Наманганда “Хотира-79”дан мағлубиятга учраганди. Бу сафар энди ўз уйида керакли очколарни жамғаришга уринади. “Косонсой” расмийси билан суҳбатлашганимизда, жамоа Муборакка ташриф буюрганини таъкидлаб ўтди. Илк учрашувда косонсойликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Имкониятлар: 60х40.

15:00. “Ғиждувон” – “Оқ-тепа”
Ғиждувонликлар бугун чемпионат пешқадамининг синовидан ўтади. Ўтган турда ўз майдонида “Орол” билан дуранг ўйнаган “Оқ-тепа” энди қолган баҳсларда очко йўқотмасликка уринади. Элитага чиқишга яқин турган жамоа пешқадамликни бериб қўймасак керак. Биринчи учрашувда “Оқ-тепа” бугунги рақибини 7:0 ҳисобида таслим этганди.
Имкониятлар: 40х60.

15:00. “Орол” – “НБУ-Осиё”
Ушбу ўйин ҳам қизиқарли ўтиши турган гап. Нукусликлар гарчи бир неча ойдан буён ойлик маош олмаётган бўлсада, уларда ғалабага бўлган ташналик ва ор-номус юқори даражада. Қолаверса Қорақалпоғистон шанини муносиб ҳимоя қилиш учун ҳам астойдил ўйнашмоқда. Бугун “НБУ-Осиё”га ҳам осон бўлмайди. Илк учрашувда “банкирлар” 2:0 ҳисобида зафар қучганди.
Имкониятлар: 55х45.


Исломбек Рустамбеков

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика