UZ

Сўнгги янгиликлар

00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  2 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  2 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  19 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  4 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  1 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  1

Биринчи давранинг якуний статистикаси Янгиликлар

Биринчи давранинг якуний статистикаси

Ўзбекистон Суперлигасида биринчи давра ҳам ўз ниҳоясига етди. Биз ўқувчиларимиз эътиборига дастлабки давранинг статистикасини тақдим этамиз.

Биринчи давра якунлари рақамларда


Дастлабки даврада 91та ўйин ўтказилди. Дарвозаларга 239та тўп киритилди (ўртача ҳар бир ўйинга 2,63тадан тўп тўғри келади).

«Сурхон», «Пахтакор» ва «Локомотив» ўз майдонда мағлуб бўлишмади. «Металлург», «Андижон», «Қизилқум» ва «Динамо» сафарда фақат умуман ғалабага эриша олмади.



«Сурхон» ўз майдонида дарвозасидан энг кам тўп ўтказиб юборган – 2та. «Бухоро» эса ўз майдонида дарвозасидан энг кўп тўп ўтказиб юборган – 11та.

«Пахтакор» сафар учрашувларида ўз дарвозасидан энг кам – 3та тўп ўтказиб юборган. «Қўқон-1912» сафар учрашувларида ўз дарвозасидан энг кўп – 21та тўп олиб чиққан.

«Пахтакор» ўз майдонида энг кўп тўп киритган – 23та. «Бухоро» ва «Қўқон-1912» ўз уйида энг кам, 4тадан гол урган.

«Пахтакор» сафар учрашувларида ҳам энг кўп тўп киритган – 14та. «Андижон» сафар учрашувларида энг кам гол урган – 3та.

«Локомотив» ўз майдонида энг кўп очкони қўлга киритган – 20та. «Қўқон-1912» ўз уйида энг кам очко йиққан – 2та.



Сафар учрашувларида «шерлар» энг кўп очкони қўлга киритишган – 16та. «Қизилқум», «Динамо» ва АГМК сафар учрашувларида энг кам очкони қўлга киритган – 3тадан.

Биринчи даврада урилган 239та голдан 145таси (60,67%) мезбонлар, 94 (39,33%) меҳмонлар ҳисобига ёзилди.

Бўлиб ўтган 91 учрашувнинг 42тасида (46,15%) майдон эгалари, 21тасида (23,08%) меҳмонлар зафар қучишган. 28 ўйинда (30,77%) эса томонлар муроса кўчасини танлаганлар.

13та тур давомида футболчилар жами 365 бор сариқ карточка билан жазоландилар (ўртача ҳар бир ўйинга 4,01тадан карточка тўғри келади). 7 марта футболчиларга қизил карточка кўрсатилди (ўртача ҳар бир ўйинга 0,08тадан четлатиш тўғри келади).

Учрашув ҳакамлари 41 марта 11 метрлик белгини кўрсатишди. 34 ҳолатда (82,93%) тўп дарвозага киритилди. 7 вазиятда эса тўп дарвозага “киришни” хоҳламади.

Биринчи даврада 4та автогол қайд этилди. Владимир Козак («Пахтакор»), Йован Жокич («Локомотив») , Миркомил Лоқаев («Динамо») ва Бобур Қосимов («Динамо») ўз дарвозаларига тўп киритиб қўйишди.



Дастлабки даврада 26та дубль қайд этилди. 18 футболчи бир учрашувда икки мартадан гол уришди. Драган Черан («Пахтакор») 4 марта, Хуршид Ғиёсов («Бунёдкор») 3 марта, Александр Касьян («Навбаҳор»), Ҳумоюн Муртозаев («Насаф») ва Марат Бикмаев («Пахтакор») 2 мартадан дублга эришди. Зоҳид Абдуллаев («Металлург»), Жасур Азимов («Динамо»), Рўзимбой Аҳмедов («Андижон»), Суҳроб Бердиев («Қўқон-1912»), Элгужа Григалашвили («Қизилқум»), Дилшод Жўраев (АГМК), Шоҳруҳ Маҳмудхожиев («Пахтакор»), Шоҳруз Норхонов («Сўғдиёна»), Қадамбой Нурметов («Динамо»), Шавкат Саломов («Сурхон»), Алишер Саноев («Қизилқум»), Шаҳзод Шайманов («Навбаҳор») ва Абдул Азиз Юсупов («Сурхон») эса бундай натижага бир мартадан эришишди.

Икки футболчи бир учрашувда уч марта гол уришган. Драган Черан («Пахтакор») ва Игорь Сергеев («Пахтакор») биринчи даврада хет-трик қайд этишди.

Бир футболчи битта ўйинда рақиб дарвозасига бешта гол урди. АГМК ҳужумчиси Зафар Полвонов «Қўқон-1912» билан учрашувда пента-трик қайд этди.



Беллашувларини жами 648873 мухлис бевосита ўйингоҳларда томоша қилди. (Ўртача ҳар бир ўйинга 7130 тўғри келади).

Энг кўп томошабин «Навбаҳор» – «Сўғдиёна» учрашувига ташриф буюрди – 25727. Энг кам томошабин эса «Локомотив» – «Қизилқум» учрашувига ташриф буюрган – 867 нафар.

Мухлислар тўплаш борасида «Насаф» жамоаси пешқадамликни қўлга киритди. Қарши клуби иштирокидаги 13та ўйинга жами 141880 томошабин келди. «Навбаҳор» 121819 кўрсаткич билан иккинчи бўлди. «Пахтакор» эса 119694 натижа билан учинчи ўринни банд этди. АГМК ўйинларига энг кам томошабин келган – 57289.



«Навбаҳор» жамоаси ўз майдонида энг кўп ишқибоз тўплаган –76003. «Локомотив» бу борада энг паст кўрсаткичга эга бўлди – 18742.

Сафар ўйинларида «Насаф» жамоасининг (66640) мухлиси кўп. Сафарда «Қўқон-1912»нинг мухлислари энг оз – 37553.

Биринчи даврадаги 91 учрашувидан 11тасида йирик ҳисоб қайд этилди. «Пахтакор» энг кўп 4та йирик ҳисобдаги ғалабага эришди. Чемпионатнинг энг йирик ҳисоби «Пахтакор» – «Қизилқум» (ҳисоб – 8:0, 12-тур) учрашувида қайд этилди.

Бўлиб ўтган 91 учрашув 15 хил натижа билан якунланди. 2:1 ҳисоби энг кўп – 16 марта, 1:0 – 14 марта, 1:1 – 12 марта, 2:0 – 11 марта, 3:1 – 10 марта, 0:0 ва 2:2 – 8 мартадан, 3:0 – 3 марта, 4:0 ва 4:1 – 2 марта, 7:1, 3:2, 5:0, 5:1 ва 8:0 - 1 мартадан учради.


Биринчи босқич сериялари

Энг узун сериялар – Жамоалар


Ғалабали серия – «Локомотив» - 5 учрашув
Мағлубиятсиз серия – «Пахтакор» - 13 учрашув
Дурангли серия – «Навбаҳор» - 4 учрашув
Дурангсиз серия – «Сўғдиёна» - 10 учрашув
Ғалабасиз серия – «Бухоро», «Қўқон-1912» ва «Андижон» - 8 учрашув
Мағлубиятли серия – «Сўғдиёна», «Насаф», «Қизилқум», АГМК, «Қўқон-1912» - 3 учрашув
Голли серия – «Пахтакор» - 9 учрашув
Голсиз серия – «Бухоро» - 5 учрашув
Гол ўтказиб юбориш бўйича серия – «Сўғдиёна» ва «Қўқон-1912» - 8 учрашув
«Қуруқ» серия – «Сурхон», «Локомотив» - 3 учрашув
Йирик ғалабали серия - «Пахтакор» - 4 учрашув
Йирик ғалабасиз серия – «Қизилқум», «Андижон», «Бухоро», «Динамо», «Бунёдкор», «Сўғдиёна», «Қўқон-1912» - 13 учрашув
Йирик мағлубиятсиз серия – «Насаф», «Пахтакор», «Навбаҳор», «Динамо», «Бунёдкор», «Металлург», «Локомотив» - 13 учрашув



Энг узун сериялар – Футболчилар


Голли серия – Драган Черан («Пахтакор») 7 учрашув 12та гол
Қуруқ серия (дарвозабон) – Жавоҳир Илёсов («Локомотив») 3 учрашув 349 дақиқа


Биринчи давра якунлари. Энг, энг, энг …


Суперлига дастлабки давраининг энг, энг, энг лари билан таништирамиз.

– энг кўп ғалабага эришган жамоа: «Пахтакор» 11та.
– энг кам ғалабага эришган жамоалар: «Андижон» ва «Қўқон-1912» 1тадан.



– энг кўп дурангга эришган жамоалар: «Навбаҳор», «Динамо» ва «Андижон» 6тадан.
– энг кам дурангга эришган жамоалар: «Пахтакор» ва «Сўғдиёна» 2та.

– энг кам мағлуб бўлган жамоа: «Пахтакор» - 0.
– энг кўп мағлуб бўлган жамоалар: «Қўқон-1912», «Бухоро» ва АГМК - 7тадан.

– энг кўп тўп киритган жамоа: «Пахтакор» 37та.
– энг кам тўп киритган жамоа: «Бухоро» 8та.

– энг кўп тўп ўтказиб юборган жамоалар: «Қўқон-1912» ва «Қизилқум» 28тадан.
– энг кам тўп ўтказиб юборган жамоа: «Пахтакор» 9та.



– энг кўп йирик ғалабага эришган жамоа: «Пахтакор» 4та.
– энг кам ғалабага эришган жамоалар: «Андижон», «Бунёдкор», «Динамо», «Бухоро», «Қўқон-1912», «Қизилқум», «Сўғдиёна» - 0.

– энг кам йирик мағлубиятга учраган жамоалар: «Динамо», «Бунёдкор», «Пахтакор», «Металлург», «Навбаҳор», «Насаф», «Локомотив» - 0.
– энг кўп йирик мағлубиятга учраган жамоалар: «Қизилқум», «Сурхон», АГМК, «Сурхон» ва «Андижон» 2тадан.

– майдонга тушган энг ёш футболчи: Руслан Розиев («Пахтакор», 16 ёш 218 кунлигида)
– майдонга тушган энг ёши катта футболчи: Анвар Ғофуров («Бунёдкор», 37 ёш 44 кунлигида)

– гол урган энг ёш футболчи: Жасур Жалолиддинов («Бунёдкор») 16 ёш 326 кунлигида)
– гол урган энг ёши катта футболчи: Сервер Жепаров («Металлург», 36 ёш 268 кунлигида)



– сариқ карточка олган энг ёш футболчи: Остон Ўрунов («Навбаҳор») 18 ёш 100 кунлигида)
– сариқ карточка олган энг ёши катта футболчи: Анвар Ғофуров («Бунёдкор», 37 ёш 44 кунлигида)

– қизил карточка олган энг ёш футболчи: Ойбек Рустамов («Қўқон-1912») 22 ёш 4 кунлигида)
– қизил карточка олган энг ёши катта футболчи: Артём Кулеша («Бухоро», 29 ёш 165 кунлигида)

– ўйинчиларининг ўртача ёши энг кичик бўлган жамоа: «Насаф» (22,7 ёш)
– ўйинчиларининг ўртача ёши энг катта бўлган жамоа: «Металлург» (28,4 ёш)

– энг кўп тўп киритган футболчи: Драган Черан («Пахтакор») - 15та гол.

– битта ўйинда энг кўп тўп киритган футболчи: Зафар Полвонов (АГМК) - 5та гол.

– майдонда энг кўп ҳаракат қилган футболчилар: Дилшод Аҳмадалиев («Бунёдкор»), Миркомил Лоқаев («Динамо»), Александр Мерзляков («Қўқон-1912»), Эркин Бойдуллаев («Қизилқум»), Анзур Исмоилов («Локомотив»), Жавоҳир Илёсов («Локомотив»), Олег Зотеев («Локомотив»), Аббос Отахонов («Металлург»), Жаҳонгир Меҳмонов («Навбаҳор»), Мирзоҳид Ғофуров («Навбаҳор»), Умар Эшмуродов («Насаф»), Ғолиб Ғайбуллаев («Насаф»), Шаҳбоз Жўрабеков («Сўғдиёна») ва Дарко Станоевич («Сурхон») – 13 ўйин 1170 дақиқа (барча ўйинларда ўзгаришсиз).

– энг кўп сариқ карточка олган футболчилар: Ҳакимхон Аъламхонов («Динамо») ва Владимир Баенко («Бухоро») – 6тадан.
– энг кўп қизил карточка олган футболчилар: Владимир Баенко («Бухоро»), Шоҳруз Норхонов («Сўғдиёна»), Ойбек Рустамов («Қўқон-1912»), Артём Кулеша («Бухоро»), Даврон Умиров («Сўғдиёна»), Иқбол Маликжонов («Қўқон-1912»), Ҳусниддин Ғофуров («Локомотив») – 1тадан.



– энг кўп карточка олган жамоа: «Бухоро» – 38та (36та сариқ ва 2та қизил карточка).
– энг кам карточка олган жамоа: «Пахтакор» – 15та (15та сариқ).

– энг кўп сариқ карточка олган жамоа: «Бухоро» – 36та.
– энг кам сариқ карточка олган жамоа: «Пахтакор» – 15та

– энг кўп қизил карточка олган жамоалар: «Бухоро», «Қўқон-1912» ва «Сўғдиёна» – 2тадан
– энг кам қизил карточка олган жамоалар: «Пахтакор», «Динамо», «Насаф», АГМК, «Бунёдкор», «Сурхон», «Навбаҳор», «Қизилқум», «Металлург» «Андижон» – 0.

– энг кўп пенальти тепган жамоа: «Пахтакор» - 8та.
– энг кам пенальти тепган жамоа: «Насаф» - 0

– дарвозасига энг кўп пенальти белгиланган жамоа: «Қўқон-1912» - 7та.
– дарвозасига энг кам пенальти белгиланган жамоа: «Насаф» - 0

– энг кўп пенальти тепган футболчи: Хуршид Ғиёсов («Бунёдкор») ва Драган Черан («Пахтакор») - 5тадан.



– энг кўп пенальтидан гол урган футболчилар: Хуршид Ғиёсов («Бунёдкор») ва Драган Черан («Пахтакор») - 5тадан.

– энг кўп пенальтидан гол ура олмаган футболчи: Дилшод Жўраев (АГМК) - 2та.

– энг кўп “қуруқ” учрашув ўтказган дарвозабон: Жавоҳир Илёсов («Локомотив») 7та.

– энг кўп қайд этилган ҳисоб: 2:1 (16 марта).

– энг йирик ҳисоб: «Пахтакор» – «Қизилқум» 8:0

– энг кўп гол урилган дақиқалар оралиғи: 85-90 (24та гол).
– энг кам гол урилган дақиқалар оралиғи: 65-70 (7та гол).

– энг тезкор гол муаллифлари: Шаҳзод Убайдуллаев («Андижон») ва Медина Смит («Қизилқум») – 1-дақиқада.

– энг кеч гол муаллифи: Ҳумоюн Муртозаев («Насаф») – 90+6-дақиқа.



Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика